avatar
Opa-uka jurnalistlar
@OPA_UKA_JURNALISTLAR
вчера, 08:02
Чорсу–Фарҳод бозори йўналишида қатнайдиган 23-автобусда йўловчи аёллар ва ҳайдовчи тортишди.

Аёллар салондаги совутгични ишга туширишни талаб қилди. Ҳайдовчи эса совутгич ишламаслигини айтяпти.

23- автобусда афсуски, доимий ҳолат шу .
Чунки, иссиқда пишиб кетаётган йўловчилар шохона машиналарда юрган раҳбарларга кўринмайди-да.

Жамоат транспортини тарғиб қиламиз, аҳолини шахсий автомобилдан воз кечишга чақирамиз. Аммо жамоат транспортида қандай шароит ҳеч кимни қизиқтирмайди.

Ҳар бир йўловчи ҳайдовчидан кондиционерни ёқишни талаб қилади. Ҳайдовчи эса «Бу менинг қўлимда эмас, катталарга айтинг», деб тушунтиролмайди.
Ўзи ҳам иссиқда терга ботиб, руль ортида пишиб ўтирибди. Кондиционер ишламайди.
Сояда, салқин хонада креслода ўтирган «Тошшаҳартрансхизмат» масъулларига инсоф берсин, дегинг келади
Э, барака топгурлар, кўчага чиқинглар. Бир бўлсаям автобусга чиқиб, одамлар қийналаётганини ўзингиз кўринг
Жазирамада автобусда йўловчи ҳам қийналяпти, ҳайдовчи ҳам.
2
🔥 2
8 727

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Opa-uka jurnalistlar

4.5K
Бу каналда опа-ука журналистлар Мўътабар ва Озодбек Нурмуҳаммедовлар ўзининг ижодий лавҳаларини жойлаб боради.

Мурожаат учун:
@Ozod_Sevimli_tv
Открыть в Telegram