avatar
Opa-uka jurnalistlar
@OPA_UKA_JURNALISTLAR
сегодня, 18:40
Opa-uka jurnalistlar Суд қарори “музлатилди”: ходим ишга тикланган, аммо маошини ололмаяпти Каттақўрғон тумани “Андоқсой” МФЙда ҳоким ёрдамчиси яна мурожаат билан чиқди. Унинг айтишича, суд қарори билан ишга тикланган бўлса-да, ходим ўтган йил ноябрь ойидан буён иш ҳақини ололмай сарсон. Суд қарори давлат номидан чиқарилади ва уни ижро этиш мажбурий. Аммо бу ҳолатда қарорнинг ижроси нима сабабдан таъминланмаётгани очиқ қолмоқда. Мурожаатчига кўра, иш ҳақини ундириш ва суд қарорини ижро эттириш бўйича Мажбурий ижро бюросига ҳам мурожаат қилинган. Хўш, суд қарорининг ижросига ким тўсқинлик қилмоқда? Нега ишга тикланган ходим бир неча ойдан бери маошини ололмаяпти? Бу гал Мажбурий ижро бюроси ходимлари ҳам ҳокимнинг важоҳатидан чўчиб, индамай томошабинга айлангандек. Биз ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида ҳокимлик ҳисобчиси билан боғландик. У эса ходимга тўланмай келаётган иш ҳақи борлигини яширмади. Энди ўзингиз ўйлаб кўринг: ходим меҳнат қилса-ю, қўли пул кўрмаса, бу ҳолатга қандай баҳо бериш мумкин? Агар ҳокимлик масъулларининг бир ойлик иш ҳақи кечиктирилса, улар бунга қанча вақт чидаган бўларди? Ёки Мажбурий ижро бюроси ходимларининг ўз маоши бир ой берилмаса, улар қандай йўл тутарди? “Қорни тўқнинг қорни оч билан нима иши бор”, деганларидек, МИБ ходимлари ҳамон бу муаммога жиддий муносабат билдирмаётгандек. Ахир гап оддий бир рақам ёки қоғоз ҳақида эмас — ходимнинг меҳнати ва унга тегишли иш ҳақи ҳақида кетяпти. Суд қарори ижроси таъминланиши, ходим эса қилган меҳнати учун ўз ҳақини олиши керак эмасми? https://t.me/OPA_UKA_JURNALISTLAR
Каттақўрғон тумани ҳокимлиги бош ҳисобчисига маъмурий жарима қўлланилди.

Расмий муносабат

Ижро ҳаракатлари давомида 2026 йил 5 август куни қарздорга тегишли NEXIA-3 русумли автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Ижро ҳужжати талабларини бажаришдаги ҳаракатсизлиги сабабли “KATTAQO‘RG‘ON TUMAN HOKIMLIGI” ДМ бош ҳисобчисига 2026 йил 12 август куни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 198¹-моддаси 2-қисмига асосан 4 120 000 сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.

Ҳозирда мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздорликни ундириш юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

@OPA_UKA_JURNALISTLAR
👏 1
🤩 1
3 162

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Opa-uka jurnalistlar

4.5K
Бу каналда опа-ука журналистлар Мўътабар ва Озодбек Нурмуҳаммедовлар ўзининг ижодий лавҳаларини жойлаб боради.

Мурожаат учун:
@Ozod_Sevimli_tv
Открыть в Telegram