* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал
@toshkentshaharsudlari
сегодня, 11:17
#Қутлов

Сурайёхон Рустамовна Хожамкулова Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан ҳамкорлик маркази бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимида ишлаган.

Тошкент шаҳар судлари жамоаси С. Хожамкуловани тайинлов билан самимий қутлаб, пойтахт судларидаги фаолияти учун миннатдорлик билдиради.


Сайт I Telegram I Facebook*
31 1.3K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал
@toshkentshaharsudlari
сегодня, 07:18
Тазийқ ва зўравонликларнинг олдини олиш, ушбу турдаги қилмишларга ҳуқуқий баҳо беришнинг хос жиҳатлари - аёл судьялар кенгашиб олди

Сайт I Telegram I Facebook*
3 1.5K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал
@toshkentshaharsudlari
сегодня, 06:32
#Мусоҳаба

Меҳнатга оид муносабатларда янгича ҳуқуқий тартиблар: эҳтиёж ва имконият - "Gapiring"да шу мавзу теварагида гап бўлди

БАТАФСИЛ👈👈

Сайт I Telegram I Facebook*
6 1.4K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал
@toshkentshaharsudlari
вчера, 16:48
#Таассурот

Барчани бирдек кўнглини олиш қийин. Бироқ куни кеча Олий суд раиси Робахон Маҳмудова бошчилигида
бўлиб ўтган сайёр қабул алоҳида эътироф этилмоқда. Улар орасида танқидий чиқишлари билан тилга тушган жамоатчилик фаоллари ҳам бор.

Сайт I Telegram I Facebook*
10 1.9K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал
@toshkentshaharsudlari
вчера, 12:44
#Тайинловлар

Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ:

Юлчиева Сохибахон Кодиржоновна - судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг раиси лавозимидан озод этилди;

Таджибаева Раъно Эргашевна - судьялик ваколати муддати даврига фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод этилди.

Сайт I Telegram I Facebook*
20 2.7K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал
@toshkentshaharsudlari
вчера, 12:13
Р  а с м и й  а х б о р о т
 
Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг ёпиқ суд мажлиси якунида А. Ҳакимовга (1975 йилда туғилган, маълумоти – олий, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз) доир жиноят иши юзасидан суд ҳукми ўқилди.

Судланувчининг ҳаракатларида Жиноят кодексининг 150-моддасида (урушни тарғиб қилиш) назарда тутилган жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси (реабилитация учун асослар) 2-бандига асосан оқланди.

А. Ҳакимов Жиноят кодекси 139-моддасининг 2-қисмида (туҳмат), 140-моддасининг 2-қисмида (ҳақорат қилиш) ҳамда 156-моддасининг 2-қисмида (миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш) назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор, деб топилди.

Жиноят кодексининг 59,61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан ўташ учун узил-кесил 4 (тўрт) йил, 2 (икки) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Жазони ўташ муддати 2025 йилнинг 26 сентябридан ҳисобланиши белгиланди.

Шунингдек, суд ҳукм билан Рақамли технологиялар вазирлигига судланувчи томонидан юритилган «Telegram» мессенжеридаги «Comrade_Aziz» каналини блоклаш мажбурияти юклатилди.

Бундан ташқари:

иш бўйича 6 (олти) нафар жабрланувчига ўзларига етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат этиш;

судланувчига ҳукмга нисбатан юқори суд инстанциясига шикоят бериш муддати ва тартиблари тушунтирилди.

Сайт I Telegram I Facebook*
47 4.1K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал
@toshkentshaharsudlari
вчера, 08:45
#Муносабат

Хаёл бошқа, ҳаёт бошқа!

Адвокат Б. Мукадамов мазкур писандаларни ўйнаб ёзганига шубҳа йўқ. Рост-да, пойтахт судининг жиноят ишлари бўйича судида “процесси бошланишини кутиб” ўтирган одамнинг хаёлига нималар келмайди?! Бироқ хаёл бошқа, ҳаёт бошқа.

Унга кўра, судьялар ҳозиргина кўриб чиқилган 6 та иш бўйича келтирилган шикоятларнинг бирортасини қаноатлантирмабди. Ва бундан хулоса қиладики: “Ман ҳам Тошкент шаҳар жиноят ишлари судлов ҳайъати судьяси бўлгим келяпти: умуман қийналмасдан ойлик олиб юрса бўларкан”. Адвокат ўзи иштирок этмаган ва иш материлларидан мутлақо бехабар ҳолда бундай хулоса чиқариши оддий мантиқнинг қайси меъёрига тўғри келади?!

Гапнинг нақдига келсак, ўтган олти ой давомида жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан апелляция ва кассация тартибида 1482 нафар шахсга нисбатан юритилган 1199 та жиноят иш кўрилиб, чиқарилган суд ҳукмларининг 1,4  фоизи бекор қилинган бўлса, 7,2 фоизи ўзгартирилган.

Тафтиш тартибида жами 524 нафар шахсга нисбатан юритилган 447 та жиноят иши кўрилиб (ёки апелляция ва кассация тартибида кўрилган ишларнинг 37,3 фоизи), шундан 2,1 фоиз суд ҳужжати бекор қилинган,  5,2  фоизи ўзгартирилган.

Шу ўринда қисқа изоҳки, ўзгартирилган суд ҳужжатларининг аксарияти келтирилган зарарлар қоплангани билан боғлиқ.

Қисқаси, бир нафар судьянинг чекига ҳар ойда 30 тадан ортиқ иш (бунга даста-даста маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари кирмайди ҳали!) тушмоқда, шундаям улар “умуман қийналмасдан маош олаётган”дай кўринаётган бўлса, бундай тасаввурдагиларни, узрку-я, фақат “ўзга сайёраликлар”га ўхшатиш мумкиндай?!

Дарвоқе, ўзга сайёраликлар ҳам реал ҳаёт эмас, ғирт хаёлот маҳсули эмасми?!

Сайт I Telegram I Facebook*
49 5.3K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал
@toshkentshaharsudlari
вчера, 03:54
"Маҳаллий ҳокимият ҳаракатларидан норозиман?.. Судга мурожаат қилиш учун олти ой муддатингиз бор" - Тошкент туманлараро маъмурий суди судьяси Ботир Комилов

Сайт I Telegram I Facebook*
12 3.7K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал
@toshkentshaharsudlari
10.08.2026 14:39
#Раддия

Ҳукм кечикмади, муддат ҳам бузилгани йўқ! Аксинча...

 
Жорий йилнинг 3 август куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида судланувчи Қ. А. ва бошқаларга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Орадан тўрт кун ўтиб, ижтимоий тармоқда бонг урилдики, белгиланган муддат ўтганига қарамасдан судья ҳукм нусхасини бермаяпти, деб?! Шунингдек, хабарда бу ҳақда туман суд раиси ва юқори органга мурожаат қилингани  ҳам айтилади.

Ким нима мақсадда қайси органга мурожаат қилиши – унинг ҳуқуқи.  Бироқ буни “ахброий пўписа”га айлантириш сувни қасддан лойқалатишга ўхшайди. Негаки, ахборотнинг ўзи мўрт. Мана, ЖПКнинг 475-моддаси. Унда ҳукм нусхаси у эълон қилинганидан кейин уч суткада, катта ҳажмдаги жиноят ишлари бўйича эса – ўн суткадан кечиктирилмай маҳкумга (бошқа тарафларга ҳам уларнинг илтимосига кўра шу муддат мобайнида) берилиши белгиланган.

Қайд этилган жиноят иши 30 (ўттиз) жилддан иборат экани (4 нафар судланувчи, 15 нафар гувоҳ) унинг ҳажмини айтиб турибди. Шундай экан, ҳукм ўқилганидан тўрт кун ўтиб-ўтмай ундан нусха талаб қилиб, жар солиниши, жуда юмшоқ айтганда, инсофдан бўлмаса керак. Шикоят бериш муддати бузилиши эҳтимоли ҳақида-ку, гап бўлиши мумкинмас: қонунга кўра, тарафлар ҳукм нусхасини олган кунидан бошлаб 10 кун ичида апелляция шикоятини бериши мумкин.

Ахборот муаллифи (блогер) “...баён этган ҳолатлар мурожаат муаллифи иддаоларига асосланиши”ни қистириб ўтса-да, масъулиятдан соқит қилмайди барибир. Чунки, тотган ҳам тенг, ботган ҳам. Яъниким, блогерга манба бўлган адвокатнинг (С. Воҳидов) қонуний муддат мавжудлигига қарамай блогердан “нажот сўраши” ортидан ижтимоий босим эҳтимоли юзага келаётган бўлса, унга лаққа ишонган муаллифнинг сунъий интеллект кўмагида судьянинг “қиёфасини чизиб” ахборот эълон қилишида судга нисбатан ҳурматсизлик аломатлари кўринади.

Демакки, ҳар икки ҳолат ҳуқуқий оқибатларга сабаб бўлиши мумкинлигини эслатиш ортиқчалик қилмайди.

Сайт I Telegram I Facebook*
9 2.4K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал
@toshkentshaharsudlari
10.08.2026 13:11
Опа-ука қўл урган жиноят, савдо объектига айланган чақалоқ ва одам савдонинг бошқа турлари ҳақида - жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди тергов судьяси Хуршид Содиқов

Сайт I Telegram I Facebook*
4 1.9K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал
@toshkentshaharsudlari
10.08.2026 12:11
#Муносабат

Судья Султановга нима эътироз?

 
Судья Д. Султанов номи тилга ушбу ахборот тармоқларда яхшигина “айланмоқда”. Турган гапки, фойдаланувчилари орасида мурожаатчига  (аёл киши) хайрихоҳлар кўп, билдирилаётган муносабатлар (комментлар)  мазмуни ҳам шунга яраша.

Аслида ҳолат судни “вертуал сазоий” қиладиган даражада эмас.

Низо мурожаатчи истиқомат қилаётган жойга яқин нуқтада иншоот қурилишидан келиб чиққан. Яъниким, мурожаатчи қад ростлаётган иншоотни ўзбошимчалик билан қурилаётган қурилма, деб топишни сўраб, тадбиркорлик субъектини (МЧЖни) судга беради. Суд ажрими билан низо кўриб чиқилгунигача қадар қурилиш ишлари тўхтатилади ҳам. Бироқ якунда даъво асоссиз деб топилиб, суднинг ҳал қилув қарори билан рад этилади. Мазкур суд ҳужжати юқори суд инстанциясида ҳам ўзгаришсиз қолдирилган.

Шундан кейин судлашувнинг, таъбир жоиз бўлса, “иккинчи босқичи” бошланади. Бу гал энди тадбиркорлик субъекти мурожаатчини судга тортади, даъво мазмуни: бу аёл ишлагани қўядими-йўқми, етарли асосларсиз судга берди, натижада қурилиш ишлари ойлаб тақа-тақ тўхтатилди, камига судга чоп, адвокат чиқимидан ортидан яхшигина моддий ва маънавий зарар кўрилдики, шуни ундириб бериш сўралади.

Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди даъвони қисман қаноатлантириб, тадбиркорлик субъекти фойдасига 15 миллион сўм зарар,  олти юз минг сўм давлат божи ва почта харажатлари ундирилишини белгилади.

Мурожаатлар ушбу мазкур ҳал қилув қарори Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида  ўзгаришсиз қолдирилганидан кейинроқ тармоққа жойланган кўринади. Мурожаатчи тилга олган судья – судлов ҳайъати аъзоларидан бири, холос. Мазкур инстанцияда ишлар якка тартибда эмас, уч нафар судьядан иборат судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилади.

Шунингдек, мурожаатчининг миллатчиликка оид иддаоларида ҳам асос йўқ. Қолаверса, иш бўйича наинки бир тараф, балки иккала тараф ҳам ўзимизнинг қора кўзлардан эмас. Кўринмоқдаки, қонун миллат танламайди. Иккинчидан, низо бўйича апелляция инстанцияси ажрими якуний нуқта ҳисобланмайди. Суд ҳужжатидан норози тараф тегишли тартибда шикоят қилиши мумкин. Суд якунида қонун билан кафолатланган мазкур ҳуқуқ алоҳида тушунтирилганини тарафлар инкор этмаса керак.

Сайт I Telegram I Facebook*
7 1.9K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал
@toshkentshaharsudlari
09.08.2026 09:09
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Тошкент шаҳар суди ва Тошкент шаҳар маъмурий суди жамоалари Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Ихтиёр Касимовга падари бузруквори Урал Касимовнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
10 2K
avatar
Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал
@toshkentshaharsudlari
09.08.2026 05:21
"Ҳар бир мурожаат диққат билан ўрганилади" - қарийиб ўн соат танаффуссиз давом этган кечаги сайёр қабулда Олий суд раиси Робахон Маҳмудова мухтасар интервью учун ҳам фурсат топди

Сайт I Telegram I Facebook*
20 2.3K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал
@toshkentshaharsudlari
08.08.2026 18:20
#Сарҳисоб

Бугун Олий суд ва Судьялар олий кенгаши раҳбарияти томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти аҳолиси учун ўтказилган оммавий сайёр қабулда:

854 та иш бўйича 1279 мурожаатчи қабул қилинди.

403 та шикоят (ариза) қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун кабул килиниб, 410 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди.
 
Мурожаатларнинг 41 таси қабул жараёнининг ўзида ижобий ҳал этилди.

БАТАФСИЛ👈👈

Сайт I Telegram I Facebook*
15 2.4K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал
@toshkentshaharsudlari
08.08.2026 09:16
#Сайёр_қабул

Олий суд ва Судьялар олий кенгаши раҳбарияти, Тошкент шаҳар ҳамда Тошкент вилояти судлари мутасаддилари иштирокида фуқаролар ҳамда юридик шахслар учун бугун эрталаб бошланган оммавий сайёр қабул айни пайтда ҳам давом этмоқда...

Сайт I Telegram I Facebook*
13 1.8K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

4.9K
Тошкент шаҳар судларининг расмий канали

____________

Официальный канал судов города Ташкента
Открыть в Telegram