#Раддия
Ҳукм кечикмади, муддат ҳам бузилгани йўқ! Аксинча...
Жорий йилнинг
3 август куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида судланувчи Қ. А. ва бошқаларга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Орадан
тўрт кун ўтиб, ижтимоий тармоқда
бонг урилдики, белгиланган муддат ўтганига қарамасдан судья ҳукм нусхасини бермаяпти, деб?! Шунингдек, хабарда бу ҳақда туман суд раиси ва юқори органга мурожаат қилингани ҳам айтилади.
Ким нима мақсадда қайси органга мурожаат қилиши – унинг ҳуқуқи. Бироқ буни “ахброий пўписа”га айлантириш сувни қасддан лойқалатишга ўхшайди. Негаки, ахборотнинг ўзи мўрт. Мана, ЖПКнинг 475-моддаси. Унда ҳукм нусхаси у эълон қилинганидан кейин уч суткада,
катта ҳажмдаги жиноят ишлари бўйича эса – ўн суткадан кечиктирилмай маҳкумга
(бошқа тарафларга ҳам уларнинг илтимосига кўра шу муддат мобайнида) берилиши белгиланган.
Қайд этилган жиноят иши 30
(ўттиз) жилддан иборат экани (
4 нафар судланувчи, 15 нафар гувоҳ) унинг ҳажмини айтиб турибди. Шундай экан, ҳукм ўқилганидан тўрт кун ўтиб-ўтмай ундан нусха талаб қилиб, жар солиниши, жуда юмшоқ айтганда, инсофдан бўлмаса керак. Шикоят бериш муддати бузилиши эҳтимоли ҳақида-ку, гап бўлиши мумкинмас: қонунга кўра, тарафлар
ҳукм нусхасини олган кунидан бошлаб 10 кун ичида апелляция шикоятини бериши мумкин.
Ахборот муаллифи (блогер)
“...баён этган ҳолатлар мурожаат муаллифи иддаоларига асосланиши”ни қистириб ўтса-да, масъулиятдан соқит қилмайди барибир. Чунки, тотган ҳам тенг, ботган ҳам. Яъниким, блогерга манба бўлган адвокатнинг
(С. Воҳидов) қонуний муддат мавжудлигига қарамай блогердан “нажот сўраши” ортидан ижтимоий босим эҳтимоли юзага келаётган бўлса, унга лаққа ишонган муаллифнинг сунъий интеллект кўмагида судьянинг “қиёфасини чизиб” ахборот эълон қилишида судга нисбатан ҳурматсизлик аломатлари кўринади.
Демакки, ҳар икки ҳолат ҳуқуқий оқибатларга сабаб бўлиши мумкинлигини эслатиш ортиқчалик қилмайди.
Сайт I
Telegram I
Facebook*
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram