avatar
Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал
@toshkentshaharsudlari
вчера, 08:45
#Муносабат

Хаёл бошқа, ҳаёт бошқа!

Адвокат Б. Мукадамов мазкур писандаларни ўйнаб ёзганига шубҳа йўқ. Рост-да, пойтахт судининг жиноят ишлари бўйича судида “процесси бошланишини кутиб” ўтирган одамнинг хаёлига нималар келмайди?! Бироқ хаёл бошқа, ҳаёт бошқа.

Унга кўра, судьялар ҳозиргина кўриб чиқилган 6 та иш бўйича келтирилган шикоятларнинг бирортасини қаноатлантирмабди. Ва бундан хулоса қиладики: “Ман ҳам Тошкент шаҳар жиноят ишлари судлов ҳайъати судьяси бўлгим келяпти: умуман қийналмасдан ойлик олиб юрса бўларкан”. Адвокат ўзи иштирок этмаган ва иш материлларидан мутлақо бехабар ҳолда бундай хулоса чиқариши оддий мантиқнинг қайси меъёрига тўғри келади?!

Гапнинг нақдига келсак, ўтган олти ой давомида жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан апелляция ва кассация тартибида 1482 нафар шахсга нисбатан юритилган 1199 та жиноят иш кўрилиб, чиқарилган суд ҳукмларининг 1,4  фоизи бекор қилинган бўлса, 7,2 фоизи ўзгартирилган.

Тафтиш тартибида жами 524 нафар шахсга нисбатан юритилган 447 та жиноят иши кўрилиб (ёки апелляция ва кассация тартибида кўрилган ишларнинг 37,3 фоизи), шундан 2,1 фоиз суд ҳужжати бекор қилинган,  5,2  фоизи ўзгартирилган.

Шу ўринда қисқа изоҳки, ўзгартирилган суд ҳужжатларининг аксарияти келтирилган зарарлар қоплангани билан боғлиқ.

Қисқаси, бир нафар судьянинг чекига ҳар ойда 30 тадан ортиқ иш (бунга даста-даста маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари кирмайди ҳали!) тушмоқда, шундаям улар “умуман қийналмасдан маош олаётган”дай кўринаётган бўлса, бундай тасаввурдагиларни, узрку-я, фақат “ўзга сайёраликлар”га ўхшатиш мумкиндай?!

Дарвоқе, ўзга сайёраликлар ҳам реал ҳаёт эмас, ғирт хаёлот маҳсули эмасми?!

Сайт I Telegram I Facebook*
49 5.3K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

4.9K
Тошкент шаҳар судларининг расмий канали

____________

Официальный канал судов города Ташкента
Открыть в Telegram