avatar
Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал
@toshkentshaharsudlari
10.08.2026 12:11
#Муносабат

Судья Султановга нима эътироз?

 
Судья Д. Султанов номи тилга ушбу ахборот тармоқларда яхшигина “айланмоқда”. Турган гапки, фойдаланувчилари орасида мурожаатчига  (аёл киши) хайрихоҳлар кўп, билдирилаётган муносабатлар (комментлар)  мазмуни ҳам шунга яраша.

Аслида ҳолат судни “вертуал сазоий” қиладиган даражада эмас.

Низо мурожаатчи истиқомат қилаётган жойга яқин нуқтада иншоот қурилишидан келиб чиққан. Яъниким, мурожаатчи қад ростлаётган иншоотни ўзбошимчалик билан қурилаётган қурилма, деб топишни сўраб, тадбиркорлик субъектини (МЧЖни) судга беради. Суд ажрими билан низо кўриб чиқилгунигача қадар қурилиш ишлари тўхтатилади ҳам. Бироқ якунда даъво асоссиз деб топилиб, суднинг ҳал қилув қарори билан рад этилади. Мазкур суд ҳужжати юқори суд инстанциясида ҳам ўзгаришсиз қолдирилган.

Шундан кейин судлашувнинг, таъбир жоиз бўлса, “иккинчи босқичи” бошланади. Бу гал энди тадбиркорлик субъекти мурожаатчини судга тортади, даъво мазмуни: бу аёл ишлагани қўядими-йўқми, етарли асосларсиз судга берди, натижада қурилиш ишлари ойлаб тақа-тақ тўхтатилди, камига судга чоп, адвокат чиқимидан ортидан яхшигина моддий ва маънавий зарар кўрилдики, шуни ундириб бериш сўралади.

Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди даъвони қисман қаноатлантириб, тадбиркорлик субъекти фойдасига 15 миллион сўм зарар,  олти юз минг сўм давлат божи ва почта харажатлари ундирилишини белгилади.

Мурожаатлар ушбу мазкур ҳал қилув қарори Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида  ўзгаришсиз қолдирилганидан кейинроқ тармоққа жойланган кўринади. Мурожаатчи тилга олган судья – судлов ҳайъати аъзоларидан бири, холос. Мазкур инстанцияда ишлар якка тартибда эмас, уч нафар судьядан иборат судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилади.

Шунингдек, мурожаатчининг миллатчиликка оид иддаоларида ҳам асос йўқ. Қолаверса, иш бўйича наинки бир тараф, балки иккала тараф ҳам ўзимизнинг қора кўзлардан эмас. Кўринмоқдаки, қонун миллат танламайди. Иккинчидан, низо бўйича апелляция инстанцияси ажрими якуний нуқта ҳисобланмайди. Суд ҳужжатидан норози тараф тегишли тартибда шикоят қилиши мумкин. Суд якунида қонун билан кафолатланган мазкур ҳуқуқ алоҳида тушунтирилганини тарафлар инкор этмаса керак.

Сайт I Telegram I Facebook*
7 1.9K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

4.9K
Тошкент шаҳар судларининг расмий канали

____________

Официальный канал судов города Ташкента
Открыть в Telegram