avatar
bakiroo
@the_bakiroo
22.07.2026 11:45
Энергобарқарорлик бўлса икки хонали ўсиш имконли

Давлат раҳбари кеча 40 миллионли аҳоли ҳаётини яхшилаш учун 9-10 фоизли иқтисодий ўсиш зарурлигини таъкидлагани бежиз эмас.

Аслида Янги Ўзбекистон мақсад қилган марраларга етиш учун икки хонали ўсиш ҳам имконли. Кенг ахборот ва кузатув ресурсларига эга идоралар ноябрдан мартгача куз-қиш даврида, ёзда июнь-август ойларида энергетикадаги узилишлар, қимматчилик ва тақчиллик келтириб чиқараётган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишдаги тўхташларни баҳолаб кўрса бўлади. Йўқотишлар кичик эмас, афсуски.

Ўтган йили суҳбатларда Одилбек Исаков энергетика барқарорлиги таъминланса, 10-12%дан ўсиш имкониятлари мавжудлиги ҳақида гапирганди.

Икки хонали ўсиш имкониятларини ўрганган Жаҳон банки ҳам ўтган йилги ҳисоботларида ўз таклифларини илгари сурганди.
Telegram
bakiroo
"Энергетика барқарорлиги таъминланса, 10-12%дан ўсардик" Gashtak лойиҳасида подкаст муаллифлари билан мустақил давлатчилик қадрияти ва унга ҳақдорлик, янги давр ютуқлари, иқтисодий ўсишни тезлаштириш йўлидаги муаммолар, ДХШ лойиҳаларидаги муваффақиятлар ва "авантюралар", Ўзбекистоннинг юқори даромадли давлатлар қаторига қачон чиқиши каби масалалар ҳақида гаплашдик.
16 16.7K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram