“Ўзбекистон иқтисодий ўсиш суръатларини икки хонали кўрсаткичларга яқинлашишини таъминлаши керак”
Жаҳон банкиа иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда эришилган ютуқлар қайд этилган, миллий иқтисодиётни жадал ўстириш ва хусусий секторни ривожлантириш жараёнида асосий вазифалар ва тавсиялар келтирилган “Ўзбекистон бўйича иқтисодий меморандум”
ҳисоботини очиқлади.
Ҳисоботда келтирилган қатор тавсиялар эътиборли ва қизиқ. Хусусан:
Аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад даражаси юқори бўлган давлат мақомига эришиш учун Ўзбекистон иқтисодий ўсиш суръатларини икки хонали кўрсаткичларга яқинлашишини таъминлаши керак;
Тартибга солувчи тўсиқлар, бозордаги бузилишлар ва технологик кечикишларни бартараф этиш, халқаро савдога интеграцияни жадаллаштириш ва инсон капитали сифатини ошириш муҳим;
Муҳим товарлар, жумладан, озиқ-овқат ва дори-дармонлар импортига божларни бекор қилиш.
Тавсияларнинг амалга оширилиши, Жаҳон банкига кўра, Ўзбекистонга иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини сақлаб қолиш ва сифатли иш ўринлари яратиш имконини беради.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram