avatar
bakiroo
@the_bakiroo
05.05.2026 12:05
Апрель инфляцияси: гўштдан картошкагача, бензиндан чиқиндигача юқори даражада қимматламоқда

Апрелда ойлик расмий инфляция учинчи ойдирки 0,6% даражасида сақланган, йиллик инфляция эса 7,0%ни ташкил этган.

Ой давомида озиқ-овқатлар 1,0%га, ноозиқ-овқатлар 0,3%га, хизматлар эса 0,4%га қимматлаган.

Ҳудудлар орасида энг юқори ойлик инфляция Тошкент вилоятида кузатилган (0,8%), энг юқори йиллик инфляция эса Қорақалпоғистонда (7,4%).

Муҳим озиқ-овқатлардан картошка 6,5%га, гўшт 3,7%гача, сабзи 3,2%га, шакар 2,2%, ўсимлик ёғи 0,2%га қимматлаган. Картошка ва гўшт нархининг юқори даражада ошаётганига ўтган ойда Давлат раҳбари ҳам эътибор қилганди.

Статқўмга кўра, ўтган ойда бензин 1,6%гача, метан газ эса 0,7%гача ошган бўлса, пропан 2,8%га арзонлашган.

Ёқилғининг қимматлашуви ортидан монополист ташувчилар нархларини яна осмонга кўтара бошлаган. Авиақатновлар 2,6%гача, шаҳар транспорти 1,6%га, поездлар 1,4%га қимматлаган. Йирик ўйинчилардан бири Wolt Ўзбекистонни тарк этгач етказиб бериш хизматлари нархи ҳам сезиларли оша бошлаган (+0.8%).

Тўловини электрга боғлаб олишгач, чиқинди ташиш хизматлари потираб ошишдан тўхтаётгани йўқ. Апрелда ҳам маҳаллий монополистлар нархларни 2,4%га кўтаришган (йиллик ҳисобда 28,0%га).
35 18K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram