Чиқинди қиролларини жазолаш учун истеъмолчиларда бошқа чора қолганми?
Янги Наманган тумани Янги замин маҳалласида чиқиндилар бир неча ойдан бери олиб кетилмаётганидан чорасиз қолган аҳоли вакиллари уларни машинага юклаб, “Musaffo iqlim” МЧЖ қаршисига
ташлаб кетган.
Истеъмолчининг дардини эшитинг:
“Чиқинди хизмати учун шартнома қилганмиз. Бир ойда тўрт марта чиқиндини олиб кетишлари керак. Лекин улар ҳар хил баҳоналар билан бир ойда икки марта келамиз дейишди. Унга ҳам рози бўлдик.
2025 йилда ҳам чиқинди тўпланиб кетиб, ҳаммаёқ бадбўй ҳидга тўлган эди. Ўшанда ҳам мана шу “Комби”машинамга юклаб, идора ёнига ташлаб келган эдик. Бу сафаргисида имкон бўлмади, бормаган жойимиз қолмади. Ички ишларга мурожаат қилмадик холос. Ҳокимиятгача чиқдик.
Аслида пулни автоматик равишда олишаверади, лекин хизмат кўрсатишмайди. Охирги марта январ ойида келишган".
Бу кейс ҳақида "Avval iqtisod..."нинг охирги сонидаям гаплашгандик (
47:00 дақиқадан кўринг).
Маълумот учун, амалдаги талабларга
кўра, ерли хонадонлардан чиқинди ҳар уч кунда олиб чиқиб кетилиши керак. Ойига икки марта эмас. Икки ё уч ойда мир марта эмас.
Маҳаллий ҳокимликлар билан илдизи чатишиб кетган чиқинди қироллари чиқинди бўйича тўловлар электрга мажбурий улангач, янада авжига чиқишмоқда. Яъни уларда ҳеч қандай хизмат кўрсатмай ёки лозим даражада хизмат тақдим этмасдан, қиммат тўловларни бебилиска олиш имконияти пайдо бўлди. Истеъмолчида эса бу
аждарҳоларга қарши самарали ё таъсирчан бирон ричаг йўқ.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram