avatar
bakiroo
@the_bakiroo
29.04.2026 13:04
Энергетика вазири Мирзамаҳмудовнинг ИИББга устимдан ёзган навбатдаги аризаси кўрилмоқда

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов аввалги аризаси бўйича жиноят иши қўзғатиш рад этилганидан кейин бир ҳафта ўтиб-ўтмай, 2024 йил 26 декабрда bakiroo телеграм каналида эълон қилинган бир неча серияли постларга (1, 2, 3, 4) нисбатан ҳуқуқий баҳо бериш ва қонуний тартибда чора кўришни сўраб Тошкент шаҳар ИИББга шикоят қилган экан. Мазкур ҳолат бўйича орадан қарийб 14 ой ўтиб, 2026 йил 23 январда Тошкент шаҳар ИИББ жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Лекин маъулум бўлишича, 2026 йил 25 март куни Тошкент шаҳар прокуратураси жиноят ишини рад этиш ҳақидаги қарорни бекор қилиш тўғрисида қарор қилган. Ҳозирда иш Яшнобод ИИБга туширилган.

Мирзамаҳмудов шикоятининг мазмуни 2024 йил декабрь ойида метан заправкаларда газ бор-йўқлиги ва навбатлар ҳақида маълумот беради, дея тақдим этилган Avto24 иловасига билдирилган эътирозлар, шунингдек Тошкент туманида "режага чиқиш учун" пайдар-пай газ-свет ўчирилишлар билан боғлиқ. Қизиғи, шикоят ва қайта очилган иш яна қарийб 1,5 йил аввалги чиқишлар билан боғлиқ ва ўзгаришсиз жиҳати шундаки, мазкур пост ёзилаётган кунда ҳам свет уч марта, қарийб 4 соатга ўчди.
Telegram
bakiroo
Шонли энергетикларнинг муляж иловаси нимани тўғри кўрсатади? Бузуқ соат ҳам суткасига икки марта тўғри вақтни кўрсатади. Шонли энергетикларнинг бир неча миллиард совурилган, лекин жамоатчилик сўраган бирон бир афзаллиги йўқ илова нимани тўғри кўрсатади? Сиз нима деб ўйлайсиз, охирги марта октябрда фаол бўлган ушбу метан заправка очиқми ё ёпиқми? Очиқ бўлса, навбат қанчалик узун? Ҳайдовчилар метан тўлдириш учун борса бўладими ё йўқми? Маълумот учун, Тошкент атрофи ва водийда метан заправкалар тушга қолмай ёпилмоқда ёки умуман очилаётгани йўқ.
159 29.3K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram