avatar
bakiroo
@the_bakiroo
07.04.2026 18:07
bakiroo ​Мол гўшти импорти мартда февралга нисбатан қисқарган, нарх эса ошишда давом этмоқда Форс кўрфазида давом этаётган уруш, Россияда қорамол боқиладиган ҳудудларда касаллик тарқалаётгани, шунингдек, шимолий йўлакдан тирик чорва ва гўшт олиб кириш ва транзити тақиқланиши импорт ҳажми ва нархларга таъсир ўтказа бошлаган. Март ойида жами 84,8 млн.долларлик гўшт ва гўшт маҳсулотлари импорт бўлган (28 кунлик февралда 86,1 млн.доллар). Хусусан, 61,1 млн.долларлик мол гўшти импорт қилинган (февралда 67,2 млн.долларлик). Кунлик ҳисобга ўгирилса, мол гўшти импорти 20%дан кўпга камайган. Айни пайтда, товуқ гўшти (7,0 млн.доллар) ва қўй гўшти (9,7 млн.доллар) импорти ўсишдан тўхтамаган (товуқ гўшти импортида Туркия, қўй гўшти импортида Мўғулистон улуши юқори). Нархларда ҳам сезиларли ўзгаришлар бор. Мол гўштининг килоси ўртача 4,82 доллардан (+0,11 доллар), қўй гўшти эса 3,15 доллардан (+0,43 доллар) импорт бўлган. Товуқ гўшти импорти эса арзонлаган (килоси 1,09 доллар, -0,18 доллар).
Импорт гўшт субсидияланади

Қарорга кўра, 2026 йил 1 апрелдан 2026 йил 1 августга қадар тадбиркорларга мол ва қўй гўштини импорт қилишда, уларни ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ ҳар бир килограмм гўшт учун 0,8 АҚШ долларидан ошмаган миқдорда;

2026 йил 1 апрелдан 2026 йил 31 декабрга қадар хорижий давлатлардан ҳаво транспорти орқали импорт қилинган наслдор қорамол қийматининг 10 фоизи, бироқ ҳар бир бош қорамол учун 4 млн сўмдан ошмаган миқдорда Республика бюджетидан субсидияланади.
Telegram
Huquqiy axborot
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган. #Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Тадбиркорларга мол ва қўй гўштини импорт қилишда субсидия ажратилади “Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–130-сон, 07.04.2026 й.) қабул қилинди. 💸 Қарорга кўра, гўшт маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлашга қаратилган қуйидаги йўналишларда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан вақтинчалик субсидиялар ажратилиши белгиланди: 🔹 2026 йил 1 апрелдан 2026 йил 1 августга қадар тадбиркорларга мол ва қўй гўштини импорт қилишда, уларни ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ ҳар бир килограмм гўшт учун 0,8 АҚШ долларидан ошмаган миқдорда; 🔹 2026 йил 1 апрелдан 2026 йил 31 декабрга қадар хорижий давлатлардан ҳаво транспорти орқали импорт қилинган наслдор қорамол қийматининг 10 фоизи, бироқ ҳар бир бош қорамол учун 4 млн сўмдан ошмаган миқдорда. 💰 Мазкур қарорга мувофиқ субсидиялар Аграр соҳада тўловлар агентлиги томонидан молиялаштирилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
115 16.6K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram