#Қонунчиликдаги_янгиликлар
️ Тадбиркорларга мол ва қўй гўштини импорт қилишда субсидия ажрат
илади
“Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–130-сон, 07.04.2026 й.) қабул қилинди.
�� Қарорга кўра, гўшт маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлашга қаратилган қуйидаги йўналишларда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан
вақтинчалик субсидиялар ажратилиши белгиланди:
�� 2026 йил 1 апрелдан 2026 йил 1 августга қадар тадбиркорларга мол ва қўй гўштини импорт қилишда, уларни ҳаво транспортида ташиш харажатларининг
50 фоизи, бироқ ҳар бир килограмм гўшт учун
0,8 АҚШ долларидан ошмаган миқдорда;
�� 2026 йил 1 апрелдан 2026 йил 31 декабрга қадар хорижий давлатлардан ҳаво транспорти орқали импорт қилинган наслдор қорамол қийматининг
10 фоизи, бироқ ҳар бир бош қорамол учун
4 млн сўмдан ошмаган миқдорда.
�� Мазкур қарорга мувофиқ субсидиялар
Аграр соҳада тўловлар агентлиги томонидан молиялаштирилади.
Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram