1 апрель ҳазили эмас: техпаспорт энди ҳар 5 йилда алмашади
Ҳукумат қарори билан, автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги гувоҳнома
5 йил муддатга расмийлаштирилиши белгиланган.
Бу "техпаспорт" ҳар 5 йилда алмашади дегани.
2 йил аввал автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун тўлов миқдор базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,1 баробаридан 6,84 бараваригача, яъни 68,4 карра
оширилган эди.
Янги товон учун янги миқдорда тўлов белгиланадими ёки 6,84 БҲМ ёки 2 818 080 сўм тўлашга тўғри келадими?
Қизиқ тарафи, автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги гувоҳнома
5 йил муддатга расмийлаштирилиши талаби, худди 2 йил аввал автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун тўлов 68,4 карра оширилгандаги каби ҳеч қаерда муҳокамага қўйилмаган. Бунга қайси сабаблар асос ва зарурият бўлгани ҳам изоҳланмаган.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram