Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
️ Транспортни бошқариш ҳуқуқини олган шахсларга йўл қоидалари бузилганлиги учун жавобгарликни ўтказиш тартиби белги
ланди
Ҳукумат қарори (125-сон, 30.03.2026 й.) билан Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олган шахсларга йўл ҳаракати қоидалари бузилгани учун жавобгарлик ўтказилгани ҳақида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларини хабардор қилиш тартиби белгиланди.
�� Қарорга кўра,
2026 йил 1 апрелдан тегишли транспортни фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар асосида бошқариш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқини олган шахсларга йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун
жавобгарлик ўтказилгани ҳақида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларини хабардор қилиш имконияти яратилади.
�� Қарор билан тасдиқланган низомга кўра, хабардор қилиш
ЯИДХП (my.gov.uz
) ёки Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг
мобил иловаси орқали амалга оширилади.
⏳ Хабардор қилиш хизматидан фойдаланиш учун транспорт эгаси ЯИДХП ёки мобил иловада шахсий кабинет очган ҳолда
сўровнома тўлдиради ва унда бошқариш ҳуқуқини бериш муддатини кўрсатиб ўтади.
✅ Бошқариш ҳуқуқини олган шахс сўровномани тасдиқлаш орқали келгусида унга нисбатан жарима солиш тўғрисида қарор расмийлаштирилиб борилишига розилигини электрон рақамли имзо ёки
“Mobile-ID” ёхуд “Face-ID” орқали тасдиқлайди.
�� Хабардор қилиш хизмати учун
БҲМнинг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
�� Шунингдек, мазкур қарор билан қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларга кўра, автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги гувоҳнома
5 йил муддатга расмийлаштирилиши белгиланди.
Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram