avatar
bakiroo
@the_bakiroo
16.03.2026 15:40
Март учун иситиш мавсуми ўлароқ газ базавий меъёрини қарорга кафолатли киритиш керак

Бўлмаса, Баҳодир Абдуллаев санаётган энергоабсурдлар фақат кенгайиб бораверади ва бу абсурдлар фақат истеъмолчининг зиёнига ишлайди. Бошимизга тушган энергетиклар шу, уларнинг яхшиланиб ёки яхшиларига алмашиб қолиши эҳтимоли йўқ ҳисоби. Улар йиллик базавий меъёрга рози бўлмайди (гарчи тежаш учун мантиқ бўлсада), рози бўлишган тақдирдаям узилишларни янада кўпайишига баҳона ясашади (газ/свет бермаганимиз билан лимитинг куймайдику қабилида).

Шундай экан, ҳозирги қоидалар доирасида ҳеч қурса март ойи учун айтайлик, 300 куб меъёрни энергетикларнинг қош-қовоғига қаралмайдиган қилиб, ҳукумат қарорига кафолатли тарзда киритиб олиш керак.

Қани энди буни эшитадиган Парламент бўлса.
Telegram
Iqtisod4i
Қиш қачон тугайди? Метан заправкалар тўлиқ ишлаганда Электр энергияси ва газ бўйича қишки/ёзги лимитлар бор-ку, шу масалада қиш қачон келади ва қачон тугайди деган масала бор. Одамлар қачондан бошлаб уйини иситишни бошлашини қаердан биламиз? Ҳар йили Тошкентдаги марказлашган иситиш бошланиши каби ҳаво ҳарорати билан боғлиқ қоидалар жорий қиламизми? Бу ҳам бир ўлчов. Лекин, менимча, яна бир уникал ўлчов мавжуд. Бу ўлчов метан заправкалар барча ҳудудларда узлуксиз ишлаши. Масалан, бугундан бошлаб қишки лимит тугаб, ёзги лимитга ўтилди. Лекин метан заправкалар тўлиқ ишлашни бошламади. Демак, энерготизимимиз ўзи учун қиш тугади деб ҳисобламаяпти. Лекин айни вақтда аҳолининг хонадонларига баҳор кириб келди деб ўйламоқда. Агар метан заправкалар тўлиқ ишлашини энергобаҳор деб ҳисоблай бошлаганимизда, бугун ҳам иситиш мавзуми учун лимит амал қиладиган муддат тугамаган бўларди. Менимча, бу яхши таклиф ва тизим тарифларини ўз самарадорлигига боғлаш учун яхши KPI. Яна бир масала — қиш мавсуми давомида энергоресурслар…
17 18.6K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram