bakiroo
@the_bakiroo
bakiroo
Прогнозлар қайта кўриб чиқиладими?
2022 йилда Россиянинг Украинага босқини “3 кунда Киевни эгаллаш” билан якун топмаслиги аниқ бўлгач, қатор макроиқтисодий прогнозлар қайта кўриб чиқилганди.
Эронга босқин ҳам бир неча ҳафталик “кўламли ҳарбий операция” бўлиб қолмаслиги эҳтимоли ошиб бормоқда. Кун сайин агрессорларда хатодан чиқиш стратегияси йўқлиги аёнлашмоқда.
Нефть нархи ва айниқса жанубий портларга боғланган логистикадаги янги муаммолар макроиқтисодий кўрсаткичларга, хусусан инфляцияга сезиларли таъсир кўрсатади. Ташқи савдоимиз (айниқса БАА ва Эрон билан), хусусан мокки савдоси чақириқларга дуч келмоқда, минтақадаги меҳнат мигрантларимиз даромадларига аллақачон шикаст ета бошлаган, ўнминглаб ватандошларимиз қайтарма рейслар билан ватанга қайтмоқда.
2026 йил учун иқтисодий мўлжал ва прогнозларда Эронга ҳужум, нефть нархининг икки карра ошиши ва логистикадаги янги муаммолар назарда тутилмаган (ким туш кўрипти?).
Ҳозирда бирламчи ва иккиламчи таъсирларни баҳолаш қийин. Балки уруш чўзилиши иккинчи ойга ўтса, ноаниқликларнинг товони ва харажатлари янада ойдинлашади.
Telegram
Mirkonomika
Уруш сўмга қандай таъсир қилади?
Уруш фонида ноаниқликларнинг ортиши АҚШ долларига бўлган талабни оширди ва доллар бошқа валюталарга нисбатан мустаҳкамланишни бошлади (урушдан буён 1,5 фоиз атрофида). Яъни доллар инвесторлар учун хавфсиз бошпана вазифасини бажармоқда. Шунингдек, долларнинг бошқа йирик валюталарга нисбатан мустаҳкамланишига АҚШнинг энергия мустақиллиги ҳам таъсир ўтказмоқда.
Валижон ака, урушнинг узоқроқ давом этиши Ўзбекистонда ҳам долларнинг яхшигина мустаҳкамланишига олиб келади деган хулоса берибди. Лекин мен бу фикрга унчалик қўшилмаган бўлардим.
Уруш бошлангандан буён сўм долларга нисбатан 0,5 фоизга қадрсизланди. Хўш урушнинг давом этиши бу тренднинг давом этишига олиб келади ҳамда сўм қисқа муддатда сезиларли қадрсизланадими?
Мамлакатимиз энергия товарларининг нет-импотёри ҳисобланади. Хусусан, 2025 йилда 4 млрд долларлик энергия товарлари импорт қилинган. Таққослаш учун экспорт 1,5 млрд доллар холос. Яъни нефть нархи ошиши фонида энергия маҳсулотларини импорт қилиш учун хорижий…
49 42.8K
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram