Mirkonomika
@Mirkonomika
Уруш сўмга қандай таъсир қилади?
Уруш фонида ноаниқликларнинг ортиши АҚШ долларига бўлган талабни оширди ва доллар бошқа валюталарга нисбатан мустаҳкамланишни бошлади (урушдан буён 1,5 фоиз атрофида). Яъни доллар инвесторлар учун хавфсиз бошпана вазифасини бажармоқда. Шунингдек, долларнинг бошқа йирик валюталарга нисбатан мустаҳкамланишига АҚШнинг энергия мустақиллиги ҳам таъсир ўтказмоқда.
Валижон ака, урушнинг узоқроқ давом этиши Ўзбекистонда ҳам долларнинг яхшигина мустаҳкамланишига олиб келади деган хулоса берибди. Лекин мен бу фикрга унчалик қўшилмаган бўлардим.
Уруш бошлангандан буён сўм долларга нисбатан 0,5 фоизга қадрсизланди. Хўш урушнинг давом этиши бу тренднинг давом этишига олиб келади ҳамда сўм қисқа муддатда сезиларли қадрсизланадими?
Мамлакатимиз энергия товарларининг нет-импотёри ҳисобланади. Хусусан, 2025 йилда 4 млрд долларлик энергия товарлари импорт қилинган. Таққослаш учун экспорт 1,5 млрд доллар холос. Яъни нефть нархи ошиши фонида энергия маҳсулотларини импорт қилиш учун хорижий валютага талаб ошади. Бу эса ўз навбатида сўмнинг қадрини пасайтирувчи омил бўлиб хизмат қилади.
Шунингдек, таклиф занжиридаги узилишлар ва энергия нархининг ортиши инфляцион босимларни ошириши ҳамда кутилмаларни ёмонлаштириши мумкин. Натижада, сўмга бўлган ишонч пасаяди ҳамда хорижий валютада жамғариш ортади. Бу эса сўм курсига салбий таъсир қилади (бу омилнинг таъсири ҳозирча уқадар юқори эмас менимча)
Лекин бошқа томондан сўмни қўллаб қувватлаши мумкин бўлган бир қанча омиллар мавжуд. Хусусан:
Биринчидан, ноаниқликлар олтин нархини оширади. Ҳозирча уруш бошлангандан буён олтин нархининг сезиларли сакраши кузатилмади (27 февралга нисбатан 2 фоиз атрофида паст шаклланмоқда). Лекин урушнинг узоқроқ давом этиши олтинга бўлган талабни оширади. Бу эса ўз навбатида олтин нархининг кутилмаларга нисбатан юқори шаклланишига олиб келиши мумкин. Мамлакатимиз 2025 йилда 10 млрд долларлик олтин экспорт қилган. Олтин нархининг ошиши эса экспорт тушумларини оширади ва миллий валютани қўллаб-қувватлайди.
Иккинчидан, нефть нархининг ошиши асосий ҳамкорларимиздан Россия ҳамда Қозоғистонда мақбул шарт-шароитлар яратади. Бу эса ўз навбатида асосий меҳнат бозоримиз ҳамда асосий экспорт бозоримизда ялпи талабнинг ошиши ҳамда валюта курсининг мустаҳкамланишига олиб келади. Натижада, бу йўналишда экспорт ҳамда пул ўтказмалари ўсишининг тезлашиши кузатилиши мумкин. Бу ички бозорда валюта таклифини оширади.
Учинчидан, Яқин Шарқдаги кескинликлар кўплаб ватандошларимиз учун саёҳат режаларининг (шу жумладан ҳаж сафарлари) орқага сурилишига олиб келади. Бу эса хорижий валютага бўлган талабни пасайтиради.
Бундан ташқари, сўм тўлиқ эркин сузувчи валюта эмас. Захиралар эса тарихий максимум кўрсаткичларни намоён қилмоқда (1 март ҳолатига 77,1 млрд доллар). Яъни сўмга қандайдир қисқа муддатли босимлар кузатилганда Марказий банк сўмни ҳимоя қилиш учун етарли ресурсга эга. Лекин менимча интервенциясиз ҳам урушнинг сўмга таъсири кескин негатив эмас. Яъни интервенциясиз ҳам ҳозирги вазиятда сўмнинг кескин пасайиши бўйича кутилмалар мавжуд эмас.
Шу нуқтаи назардан ҳозирги урушнинг валюта бозорига таъсирини тўлиқ салбий деб баҳолаш унчалик тўғри эмас. Валюта курсининг пасайтирувчи омиллар билан бирга уни қўллаб қувватловчи бир қанча омиллар мавжуд. Яъни урушнинг узоқроқ давом этиши катта эҳтимол билан сўмнинг яхшигина қадрсизланишига олиб келмайди.

37 5.4K
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram