2024 йилда 3,3 млрд.куб газ газ қўшиб ёзилганмиди ёки бу хатоликми?
Бугун эълон қилинган 2025 йил якуни бўйича
саноат статистикасига кўра, 2024 йилда 41,3 млн.куб газ қазиб олинган. 2024 йил якуни билан эълон қилинган
саноат стастикасига кўра, 2024 йилда 44,6 млрд.куб газ қазиб олингани кўрсатилганди.
Агар бугун эълон қилинган маълумотлар тўғри бўлса, 2024 йил кўрсаткичларига камида 3,3 млрд.куб газ қўшиб ёзилган ёки хатолик бўлиб чиқади (агар хатоликка йўйсак, йиллик қазиб олишга нисбатан 8% ёки нақ бир ойлик қазиб олинадиган газ ҳажми).
3,3 млрд.куб газ минтақамиздаги шаклланган нархларда 650-700 млн.долларлик газ дегани. Буни қанақадир хатолик билан изоҳлаш ё кўз юмиш қийин, эҳтимолки, калаванинг учини кимдир топса, бу рақам газ қазиб олиш, импорти ва экспорти ўртасидаги ўртамчи схемалар учун тенгламанинг жавоби бўлади (ўзлаштирилган субсидияларнинг ҳам). Бир йил ўтгунча ҳеч ким билмаганми? Лекин бунинг учун мустақил ўрганишлар ва суриштирувлар керак, агарда калаванинг учи ростанам қизиқ бўлса.
Янги рақамлар асос қилиб олинса, 2024 йилда газ қазиб олиш 5,4 млрд.кубга қулаган бўлиб чиқади.
Қўшиб ёзиш ё хатоликни аниқлаган Статқўмимиз, 2024 йилнинг қолган ойлари статистикасини ҳам қайта кўриб чиқиши ва бу бўйича расмий баёнот бериши тўғри бўлади (2025 йил январь-ноябрдаги ҳисоботда ҳам бундай ҳажмда корректировка йўқ эди).
Масалан, янги рақамларга кўра, 2024 йил январь-декабрь ойларида 41,3 млрд.куб газ қазиб олинган бўлса, 2024 йил декабрь ойида атига 0,3 млрд.куб газ қазиб олинган бўлиб чиқади.
Ва ўзи умуман, газ қазиб олиш янада тушиб кетган 2025 йилда 42,3 млрд.куб газ қазиб олинганига энди кимдир ишонадими? Келаси йил охирига бориб, 2025 йилда газ қазиб олиш кўрсаткичлари 40 млрд.кубга ҳам етмаган бўлиб чиқмайдими?
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram