Тўлов қобилияти юқори бўлган туристлар оқимини кўпайтириш вазифаси қўйилди
Давлат раҳбари имзолаган
қарорга кўра, қуйидагилар 2030 йилгача туризм соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб белгиланган:
(а) туризм соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини амалдаги 3,5 фоиздан
7 фоизгача етказиш;
(б) чет эллик туристларнинг йиллик сонини амалдаги 10 млн нафардан
20 млн нафаргача етказиш, шу жумладан, тўлов қобилияти юқори бўлган туристлар оқимини кўпайтириш;
(в) туризм хизматлари йиллик экспорти ҳажмини
6 млрд АҚШ долларидан ошириш;
(г) Ўзбекистоннинг туристик шаҳарлари ўртасидаги транспорт боғланишини яхшилаш, ички авиақатновлар сонини кўпайтириш ҳамда
йўлга сарфланадиган вақтни камида 3 бараварга қисқартириш;
(д) 4 ва 5 юлдузли
меҳмонхоналар сонини 2 бараварга ошириш;
(ж)
туристик хизматлар ва маҳсулотларни диверсификация қилиш орқали республиканинг туристик салоҳиятини тўлиқ ишга солиш;
(з) жаҳонда кенг таниладиган
Ўзбекистоннинг туристик брендини яратиш ва миллий туристик маҳсулотларни оммалаштириш учун янги инструментларни жорий этиш.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram