Вазир мактабга борибди деса, яна ўша эски сценарий: ҳамма ёқ ялтир-юлтир, болалар шеър айтиб беради, деб ўйлагандим. Йўқ, кутилмаган янгиликлар бўлибди. Масалан, бир ўқувчи чиқиб «IT-тизимларингизни ривожлантиришда ёрдам бераман, 8 та сайт яратганман» деб
вазирга таклиф беряпти.
Ўзи мактабда муҳит шунақа бўлиши керак — ўқувчи вазирга ҳам, бошқасига ҳам фикрини бемалол айта олсин. Болаларни «шаблон»дан чиқариб, уларни ўз гапини айтишга ундай олган педагогларга, жумладан вазирга ҳам «зачёт». Шунақа очиқ мулоқотлар кўпаймаса, тизимдаги эскилик сарқитларидан қутулолмаймиз.
Яна бир гап. Мактаб ошхонасини «Бук кафе» қилиш ёки грант ютиш бўйича маслаҳат маркази очиш ташаббуслари шунчаки чиройли гап бўлиб қолмаслиги керак. Вазир буларни назоратга олибдими, демак, натижа кутамиз. Ёшларнинг шижоатига масъуллар ҳам масъулият билан жавоб берса қандай яхши!
@shokirjonov
Обсуждение 1
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram