H
Husan Tangriyev I Rasmiy kanal
@husantangriyev
279
Мулоқот давомида аҳоли ва тадбиркорлар томонидан энг кўп билдирилаётган фикр-мулоҳазалар, таклиф ва мурожаатларнинг мазмунига алоҳида эътибор қаратилди. Уларнинг муаммоларига ўз вақтида ечим топиш, хизмат кўрсатиш жараёнларида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, тадбиркорлик субъектлари билан конструктив мулоқотни янада кучайтириш бўйича фикр алмашилди.
Таъкидланганидек, давлат органларининг жамоатчилик билан самарали мулоқоти, аҳоли ва тадбиркорларнинг фикрларини мунтазам ўрганиб бориш ҳамда улар асосида хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан биридир.
Шунингдек, ахборот сиёсати соҳасидаги замонавий ёндашувлар, давлат органларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда матбуот хизматларининг ўрни, жамоатчилик билан самарали мулоқотни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзаро мулоқотда давлат органлари фаолиятини кенг жамоатчиликка етказишда медиа майдоннинг имкониятларидан унумли фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.
Учрашув давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар, соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан фикр алмашдилар. Самимий мулоқот руҳида кечган тадбир ахборот соҳаси ходимлари учун муҳим тажриба алмашиш майдонига айланди.