H
Husan Tangriyev I Rasmiy kanal
@husantangriyev
Пишиқчилик мавсуми бошланиши ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмининг ортиши натижасида сўнгги кунларда Ўзбекистон–Қозоғистон чегарасидаги айрим ўтказиш пунктларида юк автотранспорт воситаларининг тирбандликлари кузатилмоқда.
Божхона қўмитаси Раиси А.Мавлонов мазкур масалани Қозоғистон божхона хизмати раҳбарияти билан атрофлича муҳокама қилди. Томонлар чегара орқали юк ташувларининг узлуксизлигини таъминлаш ва мавсумий юклама ортиши шароитида ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан ўзаро келишувга эришдилар
Топшириққа мувофиқ, вазиятни тезкор бартараф этиш мақсадида бугун Божхона қўмитаси Раисининг барча ўринбосарлари
Қозоғистон билан чегарадош “Яллама”, “С. Нажимов” ва “Сирдарё” чегара божхона постларида бўлиб, юк оқимини тезлаштириш ҳамда тирбандликларни қисқартиришга қаратилган амалий чора-тадбирларни ташкил этмоқдалар.
Жумладан, мазкур постларга божхона ва чегара хизматларининг қўшимча куч ҳамда воситалари жалб қилинди.
Қўшни давлатнинг тегишли божхона постлари раҳбарлари билан доимий тезкор мулоқот ўрнатилиб, ҳар икки томонда ҳам назорат ва расмийлаштирув ишларини кучайтирилган тартибда ташкил этиш чоралари кўрилмоқда.
Кўрилган чоралар натижасида 2026 йил 10 июнь куни соат 16:00 ҳолатига кўра тирбандлик ҳажми эрталабки кўрсаткичларга нисбатан ўртача 30–40 фоизга қисқарди.
Мутахассислар томонидан кун якунига қадар мавжуд навбатларни тўлиқ бартараф этиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

2 431
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram