Бугун Жиззах вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Ф.Артиков ҳамроҳлигида “Жиззах” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида бўлиб, пост фаолияти билан яқиндан танишдик ҳамда божхона ходимлари билан мулоқот қилдик.
Учрашув давомида божхона тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун яратилган қулайликлар, аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатилаётган хизматлар сифати ҳамда мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида аҳоли ва тадбиркорлар томонидан энг кўп билдирилаётган фикр-мулоҳазалар, таклиф ва мурожаатларнинг мазмунига алоҳида эътибор қаратилди. Уларнинг муаммоларига ўз вақтида ечим топиш, хизмат кўрсатиш жараёнларида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, тадбиркорлик субъектлари билан конструктив мулоқотни янада кучайтириш бўйича фикр алмашилди.
Таъкидланганидек, давлат органларининг жамоатчилик билан самарали мулоқоти, аҳоли ва тадбиркорларнинг фикрларини мунтазам ўрганиб бориш ҳамда улар асосида хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан биридир.
Шу боисдан божхона органлари фаолияти ҳақида тезкор ва холис ахборот етказиш, фуқароларнинг мурожаатларига масъулият билан ёндашиш ҳар бир ходимнинг устувор вазифаси бўлиши лозимлиги қайд этилди.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram