H
Husan Tangriyev I Rasmiy kanal
@husantangriyev
10.06.2026 10:07
Бугун Жиззах вилоятида бўлиб, республика бўйлаб ўтказилаётган “Медиа ҳафталик” доирасида вилоятдаги идора ва ташкилотларининг матбуот котиблари, маҳаллий журналистлар ва блогерлар билан амалий тажрибамизни ўртоқлашдик.

Тадбирда Божхона қўмитаси Матбуот хизмати фаолияти мисолида оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш, ахборот тарқатишда тезкорлик ва ишончлиликни таъминлаш, ижтимоий тармоқларда самарали фаолият юритиш бўйича муҳим тавсиялар берилди.

Шунингдек, ахборот сиёсати соҳасидаги замонавий ёндашувлар, давлат органларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда матбуот хизматларининг ўрни, жамоатчилик билан самарали мулоқотни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзаро мулоқотда давлат органлари фаолиятини кенг жамоатчиликка етказишда медиа майдоннинг имкониятларидан унумли фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Учрашув давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар, соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан фикр алмашдилар. Самимий мулоқот руҳида кечган тадбир ахборот соҳаси ходимлари учун муҳим тажриба алмашиш майдонига айланди.


“Медиа ҳафталик”
доирасида ўтказилаётган бундай учрашувлар давлат органлари ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, аҳолини тезкор ва холис ахборот билан таъминлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
🔥 2
👍 1
431

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
H

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

2.1K
Bojxona qo’mitasi Raisining matbuot kotibi
Открыть в Telegram