avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
12.06.2026 04:10
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Самарқанд вилоятининг олис ва чекка ҳудудлари ривожлантирилади

 
“Самарқанд вилояти ҳудудларини комплекс ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–219-сон, 10.06.2026 й.) қабул қилинди.
 
🔰 Қарорга кўра, 2026 йил 1 августгача Оқдарё туманида 100 гектар ер майдонида мини-туганак экилиб, олинган 4 минг тонна супер-супер элита картошка уруғи белгиланган тартибда деҳқонларга бепул тарқатилади.
 
🏛 Булунғур туманида Хитой Халқ Республикасидаги ҳамкорлар билан биргаликда қиймати 50 млн АҚШ долларига тенг бўлган йилига 100 минг бош ишлаб чиқариш қувватига эга наслчилик корхонаси ишга туширилади.
 
💸 Оқдарё, Қўшработ ва Самарқанд туманларида нидерландиялик инвесторлар билан ҳамкорликда 20 млн АҚШ доллари қийматидаги йиллик ишлаб чиқариш қуввати 800 минг дона наслли жўжа йўналишидаги корхона фаолияти йўлга қўйилади.
 
🔎 Пахтачи туманининг сув таъминоти оғир бўлган “Қиргули” МФЙ ҳудудидаги 28,6 гектар ер майдонида томчилатиб суғориш тизими асосида писта ва бодомзор плантацияси ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
@huquqiyaxborot
69 35.1K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

223.2K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram