avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
01.04.2026 09:28
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Айрим ижро ишларини давлат ижрочисининг қарори билан тугатиш амалиёти жорий қил
инади

�� Фармонга кўра, айрим тоифадаги ижро ҳужжатлари бўйича қарздор вафот этганда, у вафот этган деб эълон қилинганда ёки бедарак йўқолган деб топилганда унга нисбатан юритилган ижро ишларини давлат ижрочисининг қарори билан тугатиш амалиёти жорий қилинади.

⏭️ Қонунда назарда тутилган айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини мажбурий ижрога тақдим этилгунига қадар тегишли давлат органи, ташкилот ёки унинг мансабдор шахсига топширишни ундирувчининг ҳуқуқи сифатида белгилаш ва ушбу ижро ҳужжатлари тоифасига ундирувни ундирувчи-юридик шахслар томонидан қарздор-жисмоний шахснинг иш ҳақи ва бошқа даромадларига қаратишни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари киритилади.

2026 йил 1 майдан алимент тўловларини ундириш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида алимент бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда қарздорлик тўлиқ бартараф этилгунига қадар алоҳида йирик битимларни амалга ошириш, айрим турдаги молия-кредит ва давлат хизматларидан фойдаланишни чеклаш тартиби жорий этилади.

✅ Муаммоли кредитлар бўйича ижро ҳужжатлари асосида вужудга келган мажбуриятларни ундириш билан боғлиқ ҳаракатларни амалга ошириш ихтисослаштирилган давлат ижрочиларига юкланади.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Айрим_ижро_ишларини_давлат_ижрочисининг_қарори_билан_тугатиш_амалиёти.mp3
172 36.8K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram