avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
01.04.2026 08:59
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Суд ҳужжатлари ижросини таъминлашда сунъий интеллект технологиялари кенг қўлл
анади

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини рақамлаштириш ва самарадорлигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–50-сон, 30.03.2026 й.) қабул қилинди.

�� Фармонга кўра, 2027 йил 1 январдан:

�� сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ва ахборот тизимларини такомиллаштириш орқали давлат ижрочилари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг камида 70 фоизи автоматлаштирилади;

�� суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлашдаги иш юритув жараёнлари замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида электрон шаклда юритилади;

�� ижро ҳаракатлари давомида ундирилган пул маблағларини тақсимлаш жараёнлари рақамлаштирилади.

⏭️ 2026 йил 1 июлдан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларига асосан давлат даромадига ўтказилиши назарда тутилган автомототранспортлар ва кўчмас мулклар давлат ижрочисининг қарори асосида тўғридан-тўғри Давлат активларини бошқариш агентлиги тасарруфига ўтказилади.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Суд_ҳужжатлари_ижросини_таъминлашда_сунъий_интеллект_технологиялари.mp3
171 35.7K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram