Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
️ Солиқ қарзини ундиришда янгича ёндашув жорий эт
илади
��
Фармонга кўра, солиқ қарзи ва
муаммоли кредитларни ундиришда қуйидагиларни назарда тутувчи янгича ёндашув жорий этилади:
�� ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни ундирувчи томонидан расмийлаштирилган процессуал ҳужжатлар асосида давлат ижрочисининг қарори билан
электрон онлайн аукцион савдолари орқали реализация қилиш имконини яратиш;
�� юридик шахсларнинг мол-мулкларини хатлаш, кўздан кечириш билан боғлиқ
процессуал ҳужжатларни расмийлаштириш ишларини:
➖ солиқ органининг солиқ қарзини ундиришга оид ижро ҳужжатлари бўйича –
солиқ органининг мансабдор шахси томонидан;
➖ гаров билан таъминланган мажбуриятларни бажариш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича давлат ижрочисининг топшириғига асосан
тижорат банкининг ваколатли шахси томонидан амалга ошириш;
�� ижро ҳужжатлари бўйича савдоларни ташкил этиш билан боғлиқ ҳужжатларни
(гаров ҳужжатлари, хатлов, кўздан кечириш далолатномалари ва бошқалар) электрон платформалар орқали юбориш;
�� солиқ органининг мансабдор шахси ёки тижорат банкининг ваколатли шахси томонидан амалга оширилган хатлаш ва кўздан кечириш далолатномаларига асосан реализация қилинган ёки таклиф этилган мол-мулкларни расмийлаштириш билан боғлиқ
хатарларни расмийлаштирувчи идоралар зиммасида қолдириш.
Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram