avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
30.03.2026 16:58
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Яшил макон” лойиҳасига ҳисса қўшаётган фуқаролар рағбатлантир
илади

Экология қўмитасига “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда ўз ҳиссасини қўшаётган шахсларни қуйидагича рағбатлантириш ваколатлари берилади:

�� камида 100 та дарахт кўчатларини эккан шахсга ёки дарахт экиш учун “Яшил хайрия жамғармаси” платформасига камида 10 млн сўм ҳадя қилган шахсга “Экофаол фуқаро” мақомини бериш;

�� камида 1000 та дарахт кўчатлари экилишини ташкил қилган ёки “Яшил хайрия жамғармаси” платформасига камида 100 млн сўм ҳадя қилган тадбиркорларга “Экоҳамкор” мақомини бериш:

➖ бунда тадбиркорларга ушбу мақомдан ўз фаолиятини реклама қилишда фойдаланиш ҳуқуқи берилади;

➖ Экология қўмитаси томонидан тасдиқланмаган тақдирда экофаолият ва экоакцияларни ташкил қилиш ҳолатларини реклама қилиш реклама қонунчилигини бузиш деб ҳисобланади ва қонунчиликда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади;

�� 50 мингдан кам бўлмаган дарахт кўчатлари экилишини таъминлаган ёки “Яшил хайрия жамғармаси” платформасига камида 5 млрд сўм ҳадя қилган шахсларга меценат мақомини бериш;

�� Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида камида 5 та яшил боғ ва яшил жамоат паркини ўз ҳисобидан барпо қилган шахсларга “Келажак бунёдкори” давлат мукофотини бериш бўйича таклиф киритиш.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
124 43.6K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram