avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
30.03.2026 16:26
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳар бир ҳудудда ботаника ва дендрология боғлари ташкил қил
инади

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–47-сон, 25.03.2026 й.) қабул қилинди.

�� Қуйидагилар ушбу Фармоннинг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:

�� 2028 йилга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қўшимча равишда жами майдони 100 гектардан кам бўлмаган ботаника ва дендрология боғларини ташкил қилиш;

�� PM2.5 ва PM10 каби зарарли заррачаларнинг концентрациясини 20–25 фоизга камайтириш, иқлим шароити оғир ҳудудларда ҳаво ҳароратини ўртача 1,5–2°C гача пасайтириш имкониятини яратиш.

�� Фармонга кўра, дендрология боғлари мақомига кўра ботаника боғларига тенглаштирилади.

�� Ботаника ва дендрология боғларини ташкил этиш мақсадида ажратиладиган ер майдонлари, истисно тариқасида, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловларидан озод қилинади.

❌ Ботаника ва дендрология боғларининг ер участкаларини хусусийлаштириш ёки бегоналаштириш, иккиламчи ижарага бериш, уларнинг ҳудудларини қисқартириш қатъий тақиқланади.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
87 29.5K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram