avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
30.03.2026 16:42
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Яшил чипта” тизими жорий эт
илади

✳️ Фармонга кўра, 3 ой муддатда “Яшил чипта” тизими жорий қилинади.

�� Бунда самолёт, поезд, метро ва такси йўналишларида маршрутнинг карбон изини (таъсирини) аниқлаш ва фойдаланувчиларга маршрутнинг табиатга таъсирини “яшил чипта” сотиб олиш орқали компенсация қилиш имкони берилади.

☑️ Ишлаб чиқариладиган, сақланадиган, ички ва ташқи бозорда реализация қилинадиган маҳсулотлар учун ишлаб чиқариш, сақлаш ва логистика жараёнларидаги карбон изини ҳисоблаб, харидорга маҳсулотнинг атроф-муҳитга таъсирини ихтиёрий равишда компенсация қилиш имконияти яратилади.

✅ Карбон изи (таъсири) Экология қўмитаси томонидан тасдиқланган қўлланмага мувофиқ автоматик равишда аниқланади.

�� “Яшил чипта” олиш орқали табиатга етказилган зарар компенсациясидан тушган маблағлар Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармасига ўтказилади ҳамда фақат дарахт кўчатларини экиш ва уларни парваришлаш тадбирларига йўналтирилади.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
81 31.8K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram