avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
28.03.2026 15:37
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Исломий молия операцияларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусия
тлари

�� Қонунга кўра, Марказий банкда 5 нафар аъзодан иборат бўлган Марказий банкнинг исломий молия кенгаши ташкил этилади.

✅ Исломий молия фаолияти доирасида жами даромадлар таркибига қуйидаги даромадлар киритилади:

�� исломий молия фаолияти бўйича мукофот тарзидаги даромад;

�� исломий суғурта ва исломий қайта суғурта ташкилотининг суғурта, қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича даромади.

⛔️ Қуйидагилар ҚҚС солишдан озод қилинади:

�� исломий қимматли қоғозлар (сертификатлар) билан боғлиқ операциялар.

�� исломий молия фаолияти доирасида ишончли бошқарув (воситачилик) шартномалари асосида банк ва микромолия ташкилоти томонидан ишончли бошқарувнинг муассисига (комитентга) пулли асосда кўрсатилган хизматлар;

�� исломий молия фаолияти доирасида мол-мулкни молиявий ижарага (исломий ижарага) беришда ушбу мол-мулкни молиявий ижарага (исломий ижарага) бериш бўйича барча ижара тўловлари суммаси ва сотиб олиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ;

�� банклар ва микромолия ташкилотлари томонидан исломий молия фаолияти доирасида тузиладиган шартномалар бўйича мижозга (харидорга) реализация қилинадиган товарларга қўйиладиган устама.

�� Исломий молия фаолияти доирасида кўчмас мулкларни молиявий ижарага (исломий ижарага) берувчи банклар ва микромолия ташкилотлари мол-мулк солиғи тўловчилари деб эътироф этилади.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
147 30.5K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram