avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
28.03.2026 14:54
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Исломий банк фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари белги
ланди

Қонун (ЎРҚ–1126-сон, 27.03.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

�� Ушбу Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига исломий банк фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини белгиловчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

✔️ Унга кўра, банкнинг исломий молия операциялари жумласига қуйидагилар киради:

�� фойдани тақсимлаш шарти асосида мижозни молиялаштириш ёки пул маблағларини инвестициявий омонатларга жалб этиш;

�� вакиллик шартномаси орқали пул маблағларини бериш ёки инвестициявий омонатларга жалб этиш;

�� товарни насияга сотиш орқали мижозни молиялаштириш;

�� товарлар учун олдиндан ҳақ тўлаш орқали мижозни молиялаштириш;

�� биргаликдаги фаолиятни (шерикчилик) амалга ошириш ёки юридик шахсларнинг устав капиталида иштирок этиш орқали мижозни молиялаштириш;

�� мол-мулкни исломий ижарага бериш (сотиб олиш ҳуқуқи билан).

�� Ўзбекистонда банк фаолиятини амалга оширишга ушбу Қонунда белгиланган тартибда ташкил этилган ва Марказий банк томонидан бериладиган тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахслар ҳақлидир.

⛔️ Мазкур лицензия амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади ва лицензияларни ёки уларга доир ҳуқуқларни бошқа шахсларга ўтказиш тақиқланади.

�� Қонун расмий эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
213 35.9K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram