Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
️ Кўп квартирали уйларни барпо этишда комплекс қурилиш тамойиллари жорий эт
илади
“Кўп квартирали турар жой мажмуаларини қуришда комплекс қурилиш механизмларини жорий этиш ва шаффофликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–73-сон, 24.02.2026 й.) қабул қилинди.
�� Қарорга кўра,
2026 йил 1 мартдан 2028 йил 1 мартга қадар эксперимент тариқасида белгиланган ер участкаларида кўп квартирали уйларни комплекс қурилиш механизмлари асосида қуришни назарда тутувчи
“Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими жорий этилади.
�� Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–
29-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган инвестиция компаниялари тегишли ҳудудларда комплекс қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш учун
масъул ташкилот сифатида фаолият юритади.
✅ Ҳудудларда яшил боғлар, экопарк
ва хиёбонларни барпо этиш Инвестиция компаниялари фаолиятининг
асосий йўналишларидан бири ҳисобланади, бунда:
�� мазкур мақсадлар учун тегишли ҳудудларда давлат мулки объектлари ва ер участкаларини сотишдан маҳаллий бюджетга тушадиган маблағларнинг
10 фоизи, шунингдек, маҳаллий бюджетлар қўшимча манбаларининг
камида 5 фоизи мақсадли йўналтирилиши кўзда тутилади.
�� Тошкент шаҳрида яшил ҳудудларни кенгайтириш, ҳар бир туманда биттадан
экобоғ барпо этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
✳️ 2027 йил 1 январдан кўп квартирали уйларнинг қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун белгиланган тартибда
“Шаффоф қурилиш” тизимида бериладиган рухсатнома “Uy-joy” ягона рақамли урбанизация платформасида идоралараро интеграция асосида автоматик равишда шаклланади.
Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram