avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
05.03.2026 09:21
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар изчил давом эттир
илади

“Аҳолини уй-жой билан таъминлаш ишларини жадаллаштириш ва кўп квартирали уйлар қурилишини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–29-сон, 24.02.2026 й.) қабул қилинди.

�� Қуйидагилар ушбу Фармоннинг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:

�� уй-жой қурилишини рағбатлантириш ва уй-жойга бўлган ҳуқуқни амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратишга доир конституциявий норма талабларини бажариш;

�� кўп квартирали уйлар бозорида талабга мувофиқ таклифларни мутаносиб равишда ошириб бориш;

�� кўп квартирали уйлар қурилишида ер ажратиш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари жараёнларини ўз ичига олувчи инвестиция-қурилиш даврининг давомийлигини 1,5 бараваргача қисқартириш.

✅ Фармонга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда “Янги Ўзбекистон” массивлари учун янги ҳудудларни танлаб олишнинг қонунчиликда белгиланган мезонларига мос келадиган лойиҳаларга “Янги Ўзбекистон” массиви мақомини бериш орқали уларга амалдаги тартиб-таомиллар ва молиялаштириш манбалари татбиқ этилади.

�� “Янги Ўзбекистон” массивларининг йўл-транспорт инфратузилмалари лойиҳаларини ишлаб чиқишда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия тежовчи ускуналар, муқобил иссиқлик тизимларидан кенг фойдаланилади ва “яшил” транспорт муҳити яратилади.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Уй_жой_шароитларини_яхшилаш_бўйича_амалга_оширилаётган_ислоҳотлар.mp3
136 45.5K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram