avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
04.03.2026 09:16
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш тизими такомиллаштир
илади

�� Фармонга кўра, 2026 йил 1 апрелдан ҳимоя ордери берилган жабрланувчи хотин-қизларнинг алоқа воситаларига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари тўғрисида зудлик билан хабар бериш имконини берувчи (“SOS” чақирув) my.ihma.uz мобил иловаси уларнинг розилиги билан ўрнатилади.

✅ Жиноят кодексининг 118 ва 119-моддаларида назарда тутилган жиноятларни вояга етмаган шахсларга нисбатан содир этганлик учун судланган шахслар манзил-колонияларга ўтказилмайдиган маҳкумлар тоифасига киритилади.

⛔️ Ушбу жиноятлар учун жазони ўтаётган маҳкумлар психологик тузатиш дастуридан ўтмасдан, сақлаш шароитларини енгиллаштириш амалиётига чек қўйилади.

�� 2027 йил 1 январдан аёллар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик билан боғлиқ жиноятлар, қоида тариқасида, махсус тайёргарликдан ўтган терговчилар ва судьялар томонидан тергов қилиниши ва кўриб чиқилиши белгиланади.

�� 2026 йил 1 сентябрдан Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Ички ишлар вазирлиги академияси ва Одил судлов академиясида терговчи ва судьялар учун “Жиноятдан жабрланган аёллар ва болалар билан ишлашнинг ўзига хос процессуал жиҳатлари” махсус ўқув дастури ташкил этилади.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Тазйиқ_ва_зўравонлик_ҳолатларининг_олдини_олиш_тизими_такомиллаштирилади.mp3
202 42.2K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram