Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
️ Эрта турмуш қуриш ҳолатларининг олди ол
инади
“Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–33-сон, 03.03.2026 й.) қабул қилинди.
�� Мазкур Фармоннинг
асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
��
никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш ҳолатларининг
(эрта никоҳ) олдини олишга эришиш;
��
молиявий мустақилликка эришган ва оила қуришга ҳар томонлама тайёр бўлган ёшлар ўртасида никоҳ тузишни рағбатлантириш;
�� аёллар ва болаларга нисбатан
тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш тизимини такомиллаштириш орқали уларнинг сонини кескин қисқартириш.
✅ Фармонга кўра,
никоҳ ёшини камайтиришнинг аниқ
(тугал) асосларини белгилаш тўғрисидаги таклиф маъқулланди.
�� 2027 йилдан ҳар иккала тараф камида
21 ёшга тўлганда 1-маротаба никоҳ тузган ёш оилалар учун:
�� давлат томонидан қўшимча
имтиёз ва бошқа шаклдаги қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилади;
�� ушбу оилалар Ижтимоий реестрга киритилганда, оилалар аъзоларига тақдим этиладиган молиявий кўмаклар
(субсидия, ссуда, грантлар) қонунчиликда белгиланган миқдорлардан
1,5 бараварга оширилган ҳолда берилади;
�� никоҳ шартномасини тузган никоҳланувчилар никоҳни қайд этиш учун белгиланган
давлат божидан озод этилади.
Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram