avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
02.03.2026 08:32
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Урбанизация жараёнлари жадаллаштир
илади

�� Қарорга кўра, Қўнғирот, Чимбой, Беруний, Бўзатов ва Қонликўл туманларида чорва озуқасини етиштириш, сақлаш, қадоқлаш қувватларини ишга тушириш ва аҳолига етказиб бериш тизими йўлга қўйилади.

�� 2026 йил якунига қадар Беруний туманида йиллик қуввати 36 минг тонна бўлган чорва ва балиқ озуқасини ишлаб чиқаришга мўлжалланган замонавий Агромажмуа лойиҳаси ишга туширилади.

�� 2026 – 2028 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида 10 минг гектар ер майдонларида чорва озуқаси етиштириш чоралари кўрилади.

�� Нукус шаҳрида тирбандликларни камайтириш мақсадида Нукус шаҳри ва Тахиатош туманини боғловчи 2,2 км автомобиль йўли, 1 та кўприк ҳамда “D 234 (4Р176)” Нукус – Чимбой – Тахтакўпир автомобиль йўлининг 4 км қисмида янгидан йўл ўтказгич қурилади.

✅ Амударё туманида 6 та маҳалла фуқаролар йиғинига 107,1 км ичимлик сув тармоғини янгидан қуриш, умумфойдаланишдаги автомобиль йўлларининг 110,5 км қисмини, 1 та насос станциясини ҳамда туман марказидаги мавжуд локал оқова сув тозалаш иншооти реконструкция қилинади.

▶️ Шуманай туманида умумфойдаланишдаги “D 235 (4P177)” автомобиль йўлининг 31 км қисми реконструкция қилинади.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
59 36.3K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram