avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
02.03.2026 08:17
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қорақалпоғистон Республикаси 2026 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантир
илади

“Қорақалпоғистон Республикасини 2026 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва келгуси йиллар учун мўлжалланган дастурларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–70-сон, 21.02.2026 й.) қабул қилинди.

�� Қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикасини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

�� 2026 йил якунига қадар:

▪️ ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 8,1 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 8 фоизга ошириш;

▪️ ишсизлик даражасини 4,2 фоизгача, камбағаллик даражасини 3,2 фоизгача пасайтириш, Нукус шаҳри, Қўнғирот ва Чимбой туманлари ҳамда 109 та маҳаллани ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш;

�� 2030 йилга қадар:

▫️ ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 102,4 трлн сўмга, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини 28,9 трлн сўмга етказиш ҳамда саноат ва хизматлар соҳасида жами 7,2 млрд АҚШ доллари эквивалентидаги лойиҳаларни амалга ошириш;

▫️ экспорт ҳажмини 900 млн АҚШ долларига етказиш.

❌ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими тугатилади.

❇️ Вазирлар Кенгаши Раисининг яйловлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш, чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш ва чорвачиликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими киритилади.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Қорақалпоғистон_Республикаси_2026_йилда_ижтимоий_иқтисодий_ривожлантирилади.mp3
68 45.2K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram