avatar
davletovuz
@davletovuz
08.04.2026 19:44
22 апрелда

22 апрелдан бошлаб масофавий молиявий хизматларда янги хавфсизлик тартиби жорий этилади. Марказий банк маълум қилишича, тартибга кўра, янги рўйхатдан ўтаётган мижозлар учун телефон рақами, ЖШШИР ва банк карта эгаси ўзаро мослиги текширилади. Агар барча маълумотлар бир-бирига тўғри келса, фойдаланувчи иловадан ҳеч қандай чекловларсиз одатдагидек фойдаланишда давом этади.

Агар телефон рақам яқин қариндошлар — ота-она, опа-сингил, турмуш ўртоғи ёки фарзанд номида бўлса, бу ҳолат муаммо туғдирмайди. Яъни, яқинлар ўртасидаги бундай фойдаланиш амалда сақланиб қолади ва чекловлар қўлланилмайди.

Муаммо фақат телефон рақам ёки банк карта сизга алоқаси бўлмаган бегона шахс номида бўлганда юзага келади. Шунингдек, ушбу тартиб асосан 22 апрелдан кейин янги рўйхатдан ўтадиганлар учун амал қилади, аввалдан иловадан фойдаланаётганлар учун эса ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди.
Telegram
davletovuz
22 апрелдан мобиль иловадан фойдаланиш учун унга уланган телефон рақами айнан ўша шахс номида бўлиши керак Янги тартибга асосан, 22 апрелдан бошлаб мобил иловалардан фойдаланувчининг телефон рақами жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамига (ЖШШИР) мос бўлиши шарт бўлади. Агар бундай мослик аниқланмаса, мобил иловада рўйхатдан ўтказишга ва (ёки) банк картасини бириктиришга йўл қўйилмайди. Бу ҳақда фойдаланувчига СМС-хабарнома орқали маълум қилинади. Яъни, ҳозирги кунда мобил иловалар ёки банк карталарига бириктирилган телефон рақами ўзингизга тегишли бўлмаса, белгиланган муддатдан кейин ушбу рақам орқали иловадан фойдаланиш имкони чекланади. Шу сабабли, агар иловада ишлатаётган рақамингиз ўз номингизда бўлмаса, уни ҳозирдан ўзингизга расмийлаштириб олиш ёки илова ва банк карталарини ўз номингиздаги рақамга қайта бириктириш мақсадга мувофиқ. Манба
668 26.4K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

davletovuz

78.2K
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Открыть в Telegram