avatar
Bankxabar
@bankxabar
14.06.2026 15:59
⚡️МАРКАЗИЙ БАНК МУРОЖААТЛАР БИЛАН ЭНГ ЁМОН ИШЛАЁТГАН БАНКЛАРНИ ОШКОРА ҚИЛАДИ ВА БАНКОМАТЛАРДАГИ НОСОЗЛИКЛАР УЧУН ЖАРИМА ЖОРИЙ ЭТАДИ

Марказий банк банк хизматлари сифати ва мижозлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича назоратни янада кучайтирмоқда. Энди фуқаролар мурожаатлари билан энг ёмон ишлаётган банклар рейтинги очиқ эълон қилиниши, шунингдек банкоматлардаги носозликлар учун банкларга молиявий санкциялар қўлланилиши режалаштирилмоқда.

☑️ Марказий банк раиси Тимур Ишметовнинг маълум қилишича, 2025 йил давомида банкоматлар орқали нақд пул ечиш жараёнида 291 мингта носозлик ҳолати қайд этилган. Бу 341 миллион операциянинг тахминан 0,08 фоизини ташкил этади.

▪️Қайд этилишича, ҳолатларнинг 85 фоизи банкларга боғлиқ эмас. Улар асосан алоқа тизимидаги узилишлар, электр энергиясидаги муаммолар, нотўғри PIN-код киритилиши ёки керакли номиналдаги пуллар етишмаслиги билан боғлиқ бўлган.

▪️Шу билан бирга, тахминан 46 мингта ҳолат (15%) бевосита банклар ва тўлов тизимлари фаолияти билан боғлиқ экани қайд этилди. Айрим ҳолатларда банкоматлар пул бермаган ёки картани ушлаб қолган. Натижада 3 мингга яқин фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишга мажбур бўлган.

☝️Шу сабабли 6 августдан бошлаб банкоматларга хизмат кўрсатишда йўл қўйилган камчиликлар учун банкларга нисбатан молиявий жарималар қўлланилади.

☑️ Бундан ташқари, Марказий банк мижозлар мурожаатлари билан ишлаш сифатини баҳолаш бўйича янги тизимни жорий этмоқда. Энди фуқароларнинг шикоят ва мурожаатларини кўриб чиқиш кўрсаткичлари энг паст бўлган банклар рейтинги очиқ эълон қилиниши мумкин.

▪️Бунинг учун регулятор биринчи марта банкларнинг мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини баҳоловчи махсус индекс ишлаб чиқди. Дастлабки натижалар келаётган ҳафтаёқ жамоатчиликка тақдим этилиши кутилмоқда.

☑️ Яқин бир ой ичида ижтимоий тармоқларда банк хизматлари билан боғлиқ мурожаатларни қабул қилувчи иккита махсус канал ишга туширилади. Шунингдек, янги тартибга кўра, банклар келиб тушган мурожаатларга муносабат билдириши ва муаммони бир соат ичида ҳал қилиш чораларини кўриши шарт бўлади.

☑️ Бундан ташқари, Марказий банкдаги колл-марказ ҳам тўлиқ янгиланиб, замонавий контакт-марказга айлантирилди. Натижада мурожаатлар сони олти баробарга ошган. Илгари кўплаб фуқаролар колл-марказга қўнғироқ қилиб боғлана олмагани учун мурожаатларнинг маълум қисми умуман қайд этилмас эди.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
289 39.4K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Bankxabar

100.9K
Банк ва молия янгиликлари — биринчи бизда!

Мурожаат учун: @Bankxabarbot
Тижорат масалалари бўйича: @bankxabar_ads_bot

Рус тилидаги канал: @Bankxabar_Ru
Открыть в Telegram