avatar
Bank va Mijoz
@bankmijoz
01.04.2026 11:32
Эскроу орқали битимлар бўйича комиссиялар миқдори

Бугундан бошлаб амал қиладиган янги тартиб – эскроу тизими орқали амалга ошириладиган битимлар бўйича комиссиялар миқдори:

➖ кўчмас мулк бўйича комиссия – БҲМнинг 50%идан ошмайди (яъни 206 000 сўмгача);

➖ автотранспорт воситалари бўйича комиссия – БҲМнинг 25%идан ошмайди (яъни 103 000 сўмгача).

Муҳим жиҳат:
Агар харидор ва сотувчига битта банк хизмат кўрсатса – комиссия фақат бир марта олинади.

Агар улар турли банкларда бўлса – ҳар бир банк комиссиянинг ярмидан ошмаган қисмини олади.

Битим амалга ошмаса эскроу ҳисобварақдаги маблағ тўлиқ харидорга қайтарилади.

Белгиланган ушбу максимал комиссиялар фақат давлат улуши мавжуд банклар учун амал қилади.

Бошқа тижорат банкларида эса комиссия миқдори банкнинг ички тариф сиёсатига мувофиқ белгиланади.

❗️Куни кеча айрим хусусий банклар ушбу йўналишда комиссиясиз (0% комиссия билан) хизмат кўрсатишини маълум қилд
и.

@bankmijoz
👍 19
🆒 13
4
👎 2
🔥 2
226 19K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Bank va Mijoz

50.3K
Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.


Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov
Открыть в Telegram