avatar
Bank va Mijoz
@bankmijoz
17.03.2026 09:51
Энди олди-сотди шартномалари банк маълумотлари асосида расмийлаштирилади

Кўчмас мулк ва транспорт воситаларининг олди-сотди шартномалари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун нотариуслар ва банклар ўртасида электрон маълумотлар алмашиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами: 3790, 16.03.2026 й.) рўйхатдан ўтказилди.

2026 йил 1 апрелдан кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган М, N, О ва G тоифага кирувчи транспортлар ҳамда махсус автотранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаларини тасдиқлашда тарафлар ўртасидаги ҳисоб-китобларнинг амалга оширилганлиги нотариус ва банклар ўртасидаги электрон маълумотлар алмашиш йўли билан аниқланади.

Унга кўра, эндиликда нотариуслар кўчмас мулк ва транспорт воситаларининг олди-сотди шартномаларини нотариал тартибда тасдиқлашни тарафлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар бўйича банклар томонидан тақдим этилган электрон маълумотлар асосида амалга оширади.

Кўчмас мулк ва транспорт воситаларининг олди-сотди шартномалари бўйича ҳисоб-китоблар қуйидаги тартибда амалга оширилади:

�� харидор ёки унинг вакили банкка ёзма ёки электрон шаклдаги ариза билан мурожаат қилади;

�� банк томонидан тарафлар ўртасида шартнома бўйича келишилган пул маблағлари нақд ёки нақдсиз шаклда эскроу ҳисобварағига кирим қилинади;

�� шартнома тўлов мажбуриятларини кечиктириш шарти билан амалга оширилса, тегишли эскроу ҳисобварағига тарафлар ўртасида келишилган (бошланғич) пул маблағлари кирим қилинади;

�� шартнома тўлиқ ёки қисман кредит маблағлари асосида амалга оширилганда, бу ҳақда кредит ажратаётган банк томонидан нотариусга электрон маълумот юборилади;

�� харидор ёки унинг вакилининг банкдаги (банк картаси, талаб қилиб олингунча, электрон ҳамён) ҳисобварақларидан эскроу ҳисобварақ сифатида фойдаланилиши мумкин;

�� тарафлар олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун нотариусга мурожаат қилади;

�� нотариус эскроу ҳисобварағида маблағлар мавжудлигини электрон шаклда текшириб олади ҳамда шартномани тасдиқлайди;

�� пул маблағлари сотувчи ёки унинг вакилининг ҳисобварағига ўтказилади ёки ҳисобварағига ўтказилган маблағлар уларнинг сўровига кўра нақд шаклда тақдим этилади.

@bankmijoz
👎 41
19
👍 10
🆒 3
🔥 2
1
279 20.7K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Bank va Mijoz

50.3K
Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.


Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov
Открыть в Telegram