Эскроу орқали битимлар бўйича комиссиялар миқдори
Марказий банк 1 апрелдан
эскроу тизими орқали амалга ошириладиган битимлар бўйича комиссиялар миқдори ва тартибини маълум қилди.
➖ Кўчмас мулк бўйича комиссия – БҲМнинг 50%идан ошмайди (яъни
206 000 сўмгача);
➖ Автотранспорт воситалари бўйича комиссия – БҲМнинг 25%идан ошмайди (яъни
103 000 сўмгача).
Муҳим жиҳат:
Агар харидор ва сотувчига битта банк хизмат кўрсатса – комиссия
фақат бир марта олинади.
Агар улар турли банкларда бўлса – ҳар бир банк комиссиянинг
ярмидан ошмаган қисмини олади.
Битим амалга ошмаса эскроу ҳисобварақдаги маблағ
тўлиқ харидорга қайтарилади.
Белгиланган ушбу максимал комиссиялар фақат
давлат улуши мавжуд банклар учун амал қилади.
Бошқа тижорат банкларида эса комиссиялар банкнинг
ички тариф сиёсатига мувофиқ белгиланади.
@bankmijoz
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram