вчера, 07:27
#чорвадорларга_тавсия
 
Таклиф билдиринг: ижроси ўрганилиши аниқ!
 
Президент қарорига кўра, эндиликда ҳар йили 1 февралдан ва 1 июлга қадар чорвачиликка ихтисослашган маҳаллаларда чорва молларини боқиш истагини билдирган ташаббускорлар таклифи шакллантирилади.
 
Бу ишга Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қорақалпоғистон республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари масъул бўлади.
 
Ташаббускорларнинг таклифи амалиётга татбиқ этиш учун Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлигига тақдим этилади.
 
Бизни кузатишда давом этинг!
 
👉 Обуна бўлинг – @VeterinariansUzbekistan
6
💯 1
17 2.6K
09.08.2026 05:59
#тезкор

Хатлов бошланди

Айни пайтда республика бўйлаб ноқонуний, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган уйларга хатлов бошланган.

Қуйидаги сайтга кириб, маҳаллангиз 2026-йилги режага киритилганми ёки киритилмаганми текшириб олишингиз мумкин.

Онлайн текшириш:
https://kadastr.uz/uz/etirof-etish-reja-jadvali

Бизни кузатишда давом этинг!

👉  Бизга обуна бўлинг – @VeterinariansUzbekistan
1
18 653
08.08.2026 09:59
#бўлар_эканку

Идентификация жараёнини молларга "паспорт" бериш деб талқин қилиш ғирт савиясизлик

🔹Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш маркази бўлим бошлиғи Ғайрат Қўзибоев:

— Ҳар бир биркада Ўзбекистон белгиси, ҳудуднинг ҳарфли коди, ҳайвон турини билдирувчи рақам, қўмита логотипи ва QR код бўлади. Масалан, ҳудудлар автомобиль давлат рақамларидаги каби сонлар эмас, ҳарфлар билан белгиланган: A — Қорақалпоғистон Республикаси, B — Андижон вилояти, M — Тошкент вилояти. Ҳарфдан кейин ҳайвон турини билдирувчи рақам келади: 1 — йирик шохли мол, 2 — майда шохли мол, 3 — от ва бошқа турлар учун алоҳида рақамлар белгиланган. Кейин эса ҳар бир ҳайвонга хос такрорланмас идентификация рақами берилади.

🔹Суҳбатни қуйидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.

Батафсил: @gazetauz_uzb53215

👉 Обуна бўлинг – @VeterinariansUzbekistan
👍 6
2
🔥 2
45 3.5K
08.08.2026 08:31
#тезкор

Эртадан ҳаво ҳарорати кўтарилади

Дам олиш кунлари ва кейинги ҳафта бошида ҳаво ҳарорати +42 даражагача етади.

Аммо водий вилоятларида ҳарорат мўътадил бўлади.

Бизни кузатишда давом этинг!

👉 Бизга обуна бўлинг – @VeterinariansUzbekista
🔥 2
1
4 1.4K
08.08.2026 06:48
❗️10 августгача ўқишни кўчириш бўйича рад этилган аризаларни таҳрирлаш мумкин

🔹Давлат олийгоҳларига ўқишни кўчириш бўйича белгиланган муддатларда ва тартибда рўйхатдан ўтган фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш натижасига кўра айрим аризалар камчилиги бўлганлиги сабабли рад этилган.

🔹Фуқароларга қўшимча имконият бериш мақсадида
кўчириш бўйича ариза юборган, лекин аризаси рад этилган талабаларга 10 августгача аризаларни қайта таҳрирлаш имконияти яратилди.

🔹Ушбу муддатдан сўнг таҳрирлашга йўл қўйилмайди ва камчиликлар бартараф этилмаган аризалар кўриб чиқилмайди.


🔹my.uzbmb.uz платформаси орқали - хорижий ва нодавлат олийгоҳларидан давлат олийгоҳларига кўчириш

🔹transfer.edu.uz платформаси орқали - давлат олийгоҳлариаро ва олийгоҳ доирасида

Бизга обуна бўлинг!⬇️

🤓 @VeterinariansUzbekistan

⚡️ https://www.instagram*.com/vetstock.uz/
1
👏 1
3 1.5K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
08.08.2026 06:30
#жараён

Чорвачиликдаги лойиҳалар прокуратура назоратига олинди

🔹Тошкент вилоятида мутасадди ташкилот вакиллари ва тадбиркорлар учрашуви бўлиб ўтди.

🔹Мулоқотда чорвачиликдаги лойиҳалар ижроси муҳокама қилинди.

🔹Хусусан, Президентимизнинг
“Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, шунингдек “Чорвачилик тармоғи ва яйлов хўжалигини замонавий бошқарув тизими ва янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижроси билан боғлиқ жараёнлар прокуратура органлари назоратига олинди.

👉 Обуна бўлинг – @VeterinariansUzbekistan
2
🔥 2
19 1.5K
08.08.2026 05:39
#бўлар_эканку

🔹Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш маркази бўлим бошлиғи Ойбек Боқиев:

— Ҳайвонларга паспорт бериш деган гап йўқ!

🔹Мутахассис "Ахборот 24" да тўғри тушунтириш берибди.

Бизни кузатишда давом этинг!
 
👉 Обуна бўлинг – @VeterinariansUzbekistan
🔥 3
🫡 1
146 19K
08.08.2026 04:49
#расмий

Эндиликда электромобиль харид қилсангиз кредит фоизининг бир қисми давлат томонидан қоплаб берилиши мумкин

Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамаси учун қўйилган ҳукумат қарори лойиҳасида эълон қилинди.

Лойиҳага кўра, 2026 йил 1 августдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваридан ошмайдиган қийматдаги электромобилларни бирламчи бозордан харид қилиш учун ажратилган автокредитларга компенсация берилади.

Бунда тижорат банклари 300 млн сўмгача ажратилган кредитларнинг дастлабки икки йили давомида фоиз ставкасининг 16 фоиздан юқори, бироқ 8 фоиз банддан ошмайдиган қисмини қоплаб беради.

Компенсация олиш учун фуқаро кредит расмийлаштириш жараёнида банкка топширадиган аризасида ушбу имтиёздан фойдаланиш истагини алоҳида кўрсатиши керак бўлади.

Бизни кузатишда давом этинг!
 
👉 Обуна бўлинг – @VeterinariansUzbekistan
👍 3
1
19 1.8K
07.08.2026 10:42
#тезкор
#тарқатинг
 
Чорва молларини импорт қилаётган тадбиркорлар диққатига!

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитасига тадбиркорлик субъектларидан хорижий мамлакатлардан йирик ва майда шохли қорамол импорт қилиш масаласи бўйича мурожаатлар келиб тушмоқда.

Шунинг учун бу борадаги айрим тартиб-қоидаларни тушунтириб ўтамиз.
 
Яъни, қонунчиликка мувофиқ, мамлакатимизга йирик ва майда шохли молларни фақат эпизоотик хавфсиз ҳудудлардан олиб киришга рухсат этилади.

Дунёдадаги эпизоотик вазият тўғрисидаги ахборот Жаҳон ҳайвонлар соғлиги ташкилотининг расмий платформаси – WAHIS https://wahis.woah.org орқали шакллантирилади ва баҳоланади.

Ўзбекистонга олиб келинаётган чорва моллари учинчи давлат ҳудуди орқали транзит қилинганда, мазкур давлатнинг ваколатли органи томонидан берилган транзит рухсатномаси мавжуд бўлиши шарт.

Дейлик, Қозоғистон Россия Федерациясидаги эпизоотик вазият қайта баҳоланиши муносабати билан 2026 йилнинг 14 майидан эпизоотик хавфсиз ҳудудлардан тирик ҳайвонлар транзитига рухсат берган.
 
Лекин Россиянинг эпизоотик вазият берқарор субъектларига чеклов сақланиб қолган.

Ҳурматли тадбиркорлар!
 
Россиядан чорва импорт қилмоқчи бўлсангиз ҳайвонларнинг келиб чиқиш ҳудуди Қозоғистон томонидан чеклов ўрнатилган ҳудудлар рўйхатига кирмаганлигини олдиндан билиб олинг!

Қозоғистон қўйган чекловлар ва рухсат этилган транзит тартиби  https://apk-news.kz/news/item-6845 ҳаволасида мавжуд.

Дарвоқе, Қирғизистон томонидан ҳам Хитойдан транзит қилинадиган чорва молларига нисбатан маълум талаблар белгиланган.
 
Яъни, қорамол фақат Хитойнинг Нинся-Хуей (Инчуан, Линъу) ҳамда Хебей (Cанчжоу, Хайсин) ҳудудларидаги расмий карантин майдонларидан олиб чиқилган бўлиши шарт.

Импорт шартномасини тузишдан аввал расмий чекловларларга алоҳида эътибор беринг!
 
Бизни кузатишда давом этинг!
 
👉 Обуна бўлинг – @VeterinariansUzbekistan
6
👍 2
🔥 1
55 2.5K
07.08.2026 07:44
#тезкор
#тарқатинг
 
Диққат: бу хабар ёлғон!
 
Ижтимоий тармоқларда Марказий банк номидан тайёрланган сохта лицензия тарқатилаётгани айтилмоқда.

Марказий банк "Олтин Ой Кредит" акциядорлик-тижорат банки мавжуд эмаслигини, ушбу ташкилотга лицензия расмийлаштирилмаганлигини маълум қилди.

Ҳурматли обуначилар!
Эҳтиёт бўлинг: бизда фирибгарликнинг тури кўп!
 
Дарвоқе, лицензияга эга банклар рўйхатини ушбу ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин.
 
Бизни кузатишда давом этинг!
 
👉 Обуна бўлинг – @VeterinariansUzbekistan
👍 5
🔥 1
8 2.4K
07.08.2026 07:10
#расмий
 
Чорвачиликка ихтисослашган туманларда ҳар бири 200 бош қорамолга мўлжалланган хўжаликлар ташкил этилади
 
Республикада 191 та туманда 2 минг 407 та чорвачиликка ихтисослашган маҳалла мавжуд.
 
Эндилкида ушбу хонадонларга арзон чорва моллари етказиб берилади. Сигирларни сунъий уруғлантириш, ем-хашак таъминоти ва зооветеринария хизматлари яхшиланади. Наслдор бузоқларни идентификация қилинади ва улар учун субсидия ажратилади.
 
Наслчилик соҳасида 13 та туманда ҳар бири 200 бош қорамолга мўлжалланган хўжаликлар ташкил этилади. Йилига 500 минг бош сигир сараланган уруғ билан сунъий уруғлантирилади. Эмбрион трансплантацияси кенг жорий этилади.
 
Бизни кузатишда давом этинг!
 
👉 Обуна бўлинг – @VeterinariansUzbekistan
👍 7
1
24 2.9K
07.08.2026 03:12
#тезкор

Илк бор Халқаро информатика олимпиадаси Ўзбекистонда ўтказилади

Яъни, 9–16 август кунлари Тошкент шаҳрида 38-Халқаро информатика олимпиадаси (IOI 2026) бўлиб ўтади. Унда 97 тадан ортиқ мамлакатдан 386 нафар ўқувчи иштирок этади.

Делегациялар, халқаро қўмита вакиллари, мураббийлар ва меҳмонлар билан биргаликда иштирокчиларнинг умумий сони 900 нафардан ошади. 

Бу эса Халқаро информатика олимпиадаси тарихида иштирокчи мамлакатлар сони бўйича рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Ўзбекистон мазкур нуфузли мусобақага ўз тарихида илк бор мезбонлик қилмоқда.

Мамлакатимиздан иштирок этиш учун 2 та миллий терма жамоага 4 нафардан жами 8 нафар ўқувчи танлаб олинди.

👉 Бизга обуна бўлинг – @VeterinariansUzbekistan
4
👍 1
3 1.9K
avatar
VETLEGNEWS
07.08.2026 03:11
Xorijiy mamlakatlardan yirik va mayda shoxli qoramol import qilishni rejalashtirayotgan tadbirkorlar diqqatiga!

Import shartnomasini imzolashdan oldin bir nechta muhim talablarga e’tibor qaratish lozimligini eslatib o‘tamiz.

Eng asosiy talab — O‘zbekiston hududiga qoramollar faqat epizootik jihatdan xavfsiz va barqaror hududlardan olib kirilishi mumkin. Mazkur chora mamlakatimizga xavfli yuqumli hayvon kasalliklarining kirib kelishi va tarqalishining oldini olish, mahalliy chorvachilikni himoya qilish hamda oziq-ovqat xavfsizligini ta’minlashga qaratilgan.

Epizootik vaziyat to‘g‘risida ma’lumotni Jahon hayvonlar sog‘ligi tashkiloti (WOAH)ning rasmiy WAHIS (https://wahis.woah.org/) axborot tizimi orqali olish mumkin.

Аgar O‘zbekistonga hayvonlar uchinchi davlat hududi orqali olib kelinayotgan bo‘lsa, tranzit davlati vakolatli organi tomonidan tasdiqlangan tranzit ruxsatnomasi bo‘lishi shart.

Rossiyadan import:  
Qozog‘iston Respublikasi 2026-yil 14-maydan boshlab Rossiya Federatsiyasining epizootik jihatdan xavfsiz deb topilgan hududlaridan tirik hayvonlar tranzitiga ruxsat bergan. Biroq Rossiyaning ayrim subyektlariga nisbatan cheklovlar hozir ham amal qilmoqda. Shuning uchun Rossiyadan qoramol import qilishda hayvonlar kelib chiqadigan hudud Qozog‘iston tomonidan cheklov qo‘yilgan ro‘yxatga kirmasligini oldindan tekshirish tavsiya etiladi.

Qozog‘iston cheklovlari haqida ma’lumotni quyidagi havola orqali olishingiz mumkin:
https://apk-news.kz/news/item-6845

Xitoydan import:
Qirg‘iz Respublikasi orqali tranzit qilinadigan Xitoydan keladigan yirik shoxli qoramollarga nisbatan ham alohida talablar belgilangan.

Tranzitga faqat:
Ninsya-Xuey avtonom viloyatining Inchuan shahri Linu tumani;
Xebey viloyatining Sanchjou shahri Xaysin tumanida joylashgan rasman ro‘yxatdan o‘tkazilgan karantin maydonchalaridan jo‘natilgan hayvonlarga ruxsat beriladi.

Tavsiya
Import shartnomasini tuzish va logistika yo‘nalishini belgilashdan avval:

eksport qiluvchi mamlakatdagi epizootik vaziyatni;
tranzit davlatlarda amal qilayotgan veterinariya-sanitariya talablarini;
amal qilayotgan cheklov va ruxsatlarni e’tiborga olish tavsiya etiladi.

Bu ortiqcha xarajatlar, yukning chegarada ushlanib qolishi va import jarayonidagi xavflarning oldini olishga xizmat qiladi.

Telegram Facebook*
emoji Instagram* Youtube
️Twitter
2
25 713
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
06.08.2026 13:48
#тезкор
 
Янгилик: қуёш энергиясида ишлайдиган қулоқ биркалари ишлаб чиқарилди

Яъни, Канаданинг чорвачилик хўжаликларида илк бор қорамол ва қўйларга қуёш энергиясида ишлайдиган электрон қулоқ биркалари ўрнатилди. Инновацион бирка кундузи қуёшдан қувват олиб, кечаси ёруғлик тарқатади.

Электрон бирка чорвани йиртқичлардан ҳимоя қилишда фойда бермоқда. Маълумки, койот, бўри, пума ва айиқ каби йиртқичлар қоронғуда ов қилади. Биркадан чиқадиган ёруғлик эса, ҳайвон ҳаракатланганда силжиб, йиртқичларда инсон ёки қўриқлаш воситаси бор деган тасаввур уйғотади. Натижада йиртқичнинг подага яқинлашиш эҳтимоли камаяди.
 
Айрим моделларда ёруғлик турли интервалларда милтиллаб ёнади. Бунда йиртқичларнинг ёруғликка кўникишининг олди олинади. Ҳимоя самарадорлигини оширади.

Синов натижаларига кўра, йиртқичлар ҳужуми оқибатидаги йўқотишлар тахминан 50 фоизга камайган.

Бизга обуна бўлинг!


@VeterinariansUzbekistan

https://www.instagram*.com/vetstock.uz/
👍 13
1
👏 1
66 5.2K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
06.08.2026 09:50
#жараён

Қашқадарёда куйдирги касаллигининг табиий ўчоқлардан келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш хусусида тактик ўқув машқлари бўлиб ўтди.

Машғулотда ветеринария хизмати ходимлари ва фавқулодда вазиятлар бўйича мутахассислар иштирокида профилактик амалиётлар ўтказилди.

Тадбирда муқаррар эпидемик хатарнинг олдини олиш, табиий ўчоқларда касаллик белгилари аниқланганда блокада қилиш бўйича тушунтиришлар берилди.

Бизни кузатишда давом этинг!

👉 Обуна бўлинг – @VeterinariansUzbekistan
👍 2
🔥 2
12 1.9K
06.08.2026 06:27
#тезкор
 
Импорт карантин пунктлари: ҳайвон касалликларига қарши курашишда янги тажриба
 
Эндиликда хорижий давлатлардан йирик ва майда шохли қорамолларни чорвачилик хўжаликлари ва аҳоли хонадонларига етказиб бериш ҳамда ушбу мақсадлар учун республика ҳудудида импорт карантини пунктлари ташкил этилади.
 
Шубҳасиз, бундай пунктлар фаолияти самарали йўлга қўйлса, четдан кириб келадиган ҳайвон касалликларининг олди олиниши билан бирга импорт қилинаётган чорва молларининг маҳаллий иқлимга мослашув жараёнлари осон кечади.
  
Бу ҳақда давлатимиз раҳбарининг 2026 йил 5 августда қабул қилинган “Чорвачилик тармоғи лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорида қайд этилган.

Бизга обуна бўлинг!


@VeterinariansUzbekistan

https://www.instagram*.com/vetstock.uz/
👍 6
3
26 2.5K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ

VETLEGNEWS

5.7K
Ветеринария ва чорвачиликка оид тезкор янгиликлар, сара хабарлар ва бошқа маълумотлар ҳақида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг "VETLEGNEWS" расмий каналида танишиб боринг.

Савол ва мурожаатлар юбориш учун
👉 @vetlegnewsbot
Открыть в Telegram