#тезкор
#тарқатинг
Чорва молларини импорт қилаётган тадбиркорлар диққатига!
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитасига тадбиркорлик субъектларидан хорижий мамлакатлардан йирик ва майда шохли қорамол импорт қилиш масаласи бўйича мурожаатлар келиб тушмоқда.
Шунинг учун бу борадаги айрим тартиб-қоидаларни тушунтириб ўтамиз.
Яъни, қонунчиликка мувофиқ, мамлакатимизга йирик ва майда шохли молларни фақат эпизоотик хавфсиз ҳудудлардан олиб киришга рухсат этилади.
Дунёдадаги эпизоотик вазият тўғрисидаги ахборот Жаҳон ҳайвонлар соғлиги ташкилотининг расмий платформаси –
WAHIS https://wahis.woah.org орқали шакллантирилади ва баҳоланади.
Ўзбекистонга олиб келинаётган чорва моллари учинчи давлат ҳудуди орқали транзит қилинганда, мазкур давлатнинг ваколатли органи томонидан берилган транзит рухсатномаси мавжуд бўлиши шарт.
Дейлик, Қозоғистон Россия Федерациясидаги эпизоотик вазият қайта баҳоланиши муносабати билан 2026 йилнинг 14 майидан эпизоотик хавфсиз ҳудудлардан тирик ҳайвонлар транзитига рухсат берган.
Лекин Россиянинг эпизоотик вазият берқарор субъектларига чеклов сақланиб қолган.
Ҳурматли тадбиркорлар!
Россиядан чорва импорт қилмоқчи бўлсангиз ҳайвонларнинг келиб чиқиш ҳудуди Қозоғистон томонидан чеклов ўрнатилган ҳудудлар рўйхатига кирмаганлигини олдиндан билиб олинг!
Қозоғистон қўйган чекловлар ва рухсат этилган транзит тартиби
https://apk-news.kz/news/item-6845 ҳаволасида мавжуд.
Дарвоқе, Қирғизистон томонидан ҳам Хитойдан транзит қилинадиган чорва молларига нисбатан маълум талаблар белгиланган.
Яъни, қорамол фақат Хитойнинг Нинся-Хуей (Инчуан, Линъу) ҳамда Хебей (Cанчжоу, Хайсин) ҳудудларидаги расмий карантин майдонларидан олиб чиқилган бўлиши шарт.
Импорт шартномасини тузишдан аввал расмий чекловларларга алоҳида эътибор беринг!
Бизни кузатишда давом этинг!
👉 Обуна бўлинг –
@VeterinariansUzbekistan
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram