08.08.2026 04:49
#расмий

Эндиликда электромобиль харид қилсангиз кредит фоизининг бир қисми давлат томонидан қоплаб берилиши мумкин

Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамаси учун қўйилган ҳукумат қарори лойиҳасида эълон қилинди.

Лойиҳага кўра, 2026 йил 1 августдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваридан ошмайдиган қийматдаги электромобилларни бирламчи бозордан харид қилиш учун ажратилган автокредитларга компенсация берилади.

Бунда тижорат банклари 300 млн сўмгача ажратилган кредитларнинг дастлабки икки йили давомида фоиз ставкасининг 16 фоиздан юқори, бироқ 8 фоиз банддан ошмайдиган қисмини қоплаб беради.

Компенсация олиш учун фуқаро кредит расмийлаштириш жараёнида банкка топширадиган аризасида ушбу имтиёздан фойдаланиш истагини алоҳида кўрсатиши керак бўлади.

Бизни кузатишда давом этинг!
 
👉 Обуна бўлинг – @VeterinariansUzbekistan
👍 3
1
19 1.8K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

VETLEGNEWS

5.7K
Ветеринария ва чорвачиликка оид тезкор янгиликлар, сара хабарлар ва бошқа маълумотлар ҳақида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг "VETLEGNEWS" расмий каналида танишиб боринг.

Савол ва мурожаатлар юбориш учун
👉 @vetlegnewsbot
Открыть в Telegram