avatar
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
@xavfsizlik_uz
29.05.2026 06:06
Сув насоси ичига яширилган наркотик модда фош этилди
 
Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида Тошкент вилоятининг Зангиота туманида ўтказилган тезкор тадбирда олдиндан кузатувга олинган, 1994 йилда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган фуқаро ушланиб, ундан хориждан юборилган сув насоси қурилмаси тегишли тартибда олиб қўйилди.
Ушбу қурилма холислар иштирокида текширилганда, унинг ичига 968 гр “Альфа ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситаси яширилганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, мазкур фуқаро ижарада яшовчи Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманидаги хонадондан ҳам наркотик моддаларни ўлчаш ва қадоқлашда фойдаланиладиган 2 та электрон торози, “зип” пакетлар ҳамда скотчлар олинди.
Аниқланишича, у интернет наркодўконда “омборчи” вазифасида ишлаган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ ҳолатларга дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.

Каналга аъзо бўлинг
@xavfsizlik_uz
🔥 435
👍 133
👏 14
👌 2
113 26.6K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
Открыть в Telegram