🇺🇿🇺🇸
КЕЙИНГИ МАНЗИЛ — АҚШ
Миграция агентлиги раҳбари
Беҳзод Мусаев АҚШнинг USA Farm Labor ташкилоти раҳбари
Manuel Fick билан музокара олиб борди.
🔰 Маълумот ўрнида: мазкур ташкилот 22 йилдан буён
H-2A дастури доирасида Қўшма Штатлардаги қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мавсумий ишларга хорижий ишчиларни жалб қилиш билан шуғулланади. Ҳозирда Шимолий Америка ҳудудида 1 400 дан ортиқ фермер хўжаликлари ва ранчолар билан ҳамкорлик шартномасига эга.
🖥
Онлайн тарзда ўтган мулоқотда ўзбекистонлик номзодларни илк бор АҚШдаги мавсумий ишларга жалб этиш тартиблари муҳокама қилинди.
▪️ Иш муддати: 9–10 ой;
▪️ Ўртача ойлик: 3 500 $;
▪️ Турар жой: иш берувчи ҳисобидан;
▪️ Малакали мутахассисларга устуворлик берилади.
🤝 Учрашув якунида
ўзаро келишув имзоланди, ҳамда ҳамкорликни кейинги босқичларини энг тез муддатларда амалга оширишга келишиб олинди.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун —
@uzmigration
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram